“Реал” бош мураббийи Рафаэль Бенитес Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Фернандо Льоренте хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилади La Sexta га асосланиб Championat.com.
Хабарга кўра, мураббий “Қироллик клуби” президенти Флорентино Пересдан испаниялик форвардни харид қилишни сўраган.
Бенитесга юқори савияли марказий ҳужумчи керак, бироқ Льоренте борасида бу гапни айтиш қийин. Фернандонинг ўзи ҳам “қаймоқранглилар” таркибига ўтишга қарши эмас.
Аввал Бенитес Пересдан ярим ҳимоячи ва ўнг қанотда ҳаракат қиладиган футболчи сотиб олишни сўраганди.