Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Футбол юлдузларининг ота-оналари ким бўлган?

Баҳо:
+ | -

Бугунги кунда машҳурлик даражасига кўтарилган футбол юлдузларининг ота-оналари ким бўлган? Биз изланишларимиз мобайнида бир қатор футболчиларнинг ота-оналари ҳақида маълумот тўпладик. Ажаб эмас бу кимларнидир қизиқтириб қолса.

Италия терма жамоаси ва «Ювентус» клуби голкипери Жан Луиджи Буффон спортчилар оиласида таваллуд топган. Онаси - Мария Стелла Италиянинг энг таниқли енгил атлетикочиларидан бири бўлиб, ядро улоқтиришда фаолият юритган. Отаси ҳам енгил аткетикачи бўлиб, юқори натижаларга эришган. Икки опаси - Гвандолина ва Вероника профессионал волейболчи бўлишган. Буваси Лоренцо Буффон футболчи бўлиб, Италия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган, амакиси Данте Мазокко эса баскетболчи эди. Хуллас Буффон доим спорт муҳитида яшаган.

Камерун терма жамоаси ҳужумчиси Самуел Это’Онинг отаси Давид, онаси Кристин. Икки укаси Давид ва Этен Это’Олар ҳам профессионал футболчилардир.

Голландиялик Уесли Снейдернинг отаси Жеффри футболчи бўлган. У Голландия 2-лигасининг «Стормвогелс Телстар» клубида тўп сурган. Укаси ҳам келажакда машҳур футболчи бўлиш орзусида.

Хоҳлаган услубда гол ура оладиган Златан Ибрагимовичнинг отаси Шефик босниялик мусулмон, онаси Юрка эса босниялик хорватдир. Улар Швецияга келиб танишишган ва оила қуришган. Оилада 3 ўғил ва 1 та қиз эди. Сапко, Златан, Александр ҳамда Санела. Улар орасида айнан 2-фарзандлари футболни танлайди ва уларни бутун дунёга машҳур қилади.

«Ювентус»нинг собиқ футболчиси Давид Трезегенинг отаси Хорхе Трезеге асли келиб чиқиши аргентиналик бўлиб, у ҳам профессионал футболчи бўлган. Ҳозирда у Девиднинг шахсий агенти ҳисобланади.

Жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп гол киритган Мирослав Клозенинг отаси Йозеф профессионал футболчи бўлиб, хатто Франциянинг «Осер» клубида тўп суришга муваффақ бўлган. Укаси Жез ҳам профессионал спортчи бўлиб, гандбол бўйича Полша терма жамоаси сафида 100 дан ортиқ ўйинда майдонга тушди.

Бразилиялик ҳужумчи Робино ночар оиладан чиққан. Унинг отаси Жилван де Соуза водопроводчи, онаси Марина эса фаррош бўлган. Фарзанди уларни бу ночорликдан қутқарган.

Италиялик ҳужумчи Антонио Кассано Бари шаҳрининг ночор оилалар яшайдиган кварталида отасиз ўсган. Уни онаси тарбиялаб вояга етказган.

Ҳеч қачон «қаримайдиган» Италиялик ярим ҳимоячи Андреа Пирлонинг отаси Луиджи Пирло дастлаб оддий слесар бўлган, кейинчалик вақти келиб, икки йирик металлсозлик корхонасига эга бўлиб, шаҳарнинг энг бадавлат кишиларидан бирига айланди. Шу туфайли унинг рафиқаси Ливия ишламасдан, вақтини 2 ўғил - Иван ва Андреанинг тарбиясига бағишлаш имкониятига эга бўлди. Акаси Иван футболда унча шуҳрат қозона олмайди.

Давоми бор….

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 19:36, 04.07.2015.
Ўқилди: 6597 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6467]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3036]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3010]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2127]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1965]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1897]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1769]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1583]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1551]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик