Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) АҚШлик боксчи Флойд Мэйуэзерни филиппинлик Мэнни Пакьяога қарши жангда қўлга киритган ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик унвонидан маҳрум этиши мумкин.
ESPN телеканалининг маълум қилишича, WBO қоидаларига кўра боксчи турли вазн тоифаларида бир вақтнинг ўзида бир нечта чемпионлик унвонларига эгалик қилиши мумкин эмас. Мэйуэзер эса айни пайтда биринчи ўрта вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) ва Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBA)нинг камарларига ҳам эга.
Бундан ташқари, боксчи 2 май куни бўлиб ўтган Мэнни Пакьяо билан жангнинг ташкил қилингани учун 200 минг доллар миқдоридаги божни ўз вақтида тўламаган. Оқибатда WBO боксчини 6 июлда бу унвондан маҳрум этиб, уни бошқа бир боксчига бериши мумкин.