“Кристал Пэлас” клубига кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Йоан Кабай трансфери хусусида ўз фикрларини келтириб ўтди.
- Бу клубга келганимдан хурсандман. Тўғриси, Англияга яна қайтиб, ушбу чемпионатни муҳитида тўп суришни истаётгандим. “Кристал Пэлас”га келиб, жамоани мавқеини кўтаришга ҳаракат қиламан. Алан Пардью ажойиб мураббий ва у мени таклиф қилганидан хурсандман, - дейди Кабай.