Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

“Металлург” (Бекобод): биринчи давра сарҳисоби

Баҳо:
+ | -
Бекободнинг “Металлург” жамоаси мамлакат чемпионати биринчи даврасида 15 та учрашувнинг 7 тасида ғалаба қозонди, 3 та учрашувда дуранг ўйнади ва 5 та учрашувни рақибларига бой берди. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи бекободликлар фойдасига – 24:14.   Рустам Мирсодиқов жамоаси биринчи давра мобайнида 8 та учрашувни ўз майдонида, 7 та учрашувни эса сафарда ўтказди. Бекободдаги ўйинларнинг 4 тасида ғалаба қозонилган бўлса, 1 та учрашувда дуранг қайд этилди. 3 та учрашувда эса имконият бой берилди. Сафарда кечган 7 учрашувнинг 3 тасида “Металлург” зафар қучди, икки учрашувда майдон эгалари билан очколар баҳам кўрилди, 2 ўйинда эса мағлубиятга учралди.   Мураббийлар штаби 15 учрашувда 2 нафар дарвозабон ҳамда 18 нафар майдон ўйинчиларининг хизматида фойдаланишди. 1-7-турлар оралиғида “Металлург” дарвозасини Суҳроб Султонов ҳимоя этиб, 3 учрашувда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. 630 дақиқа мобайнида ўз дарвозасидан 6 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. 8-15 турларда мураббийлар ёш посбон Зафар Сафоевга ишонч билдиришди ва у 8 ўйиннинг 3 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлади. 720 дақиқа мобайнида эса ўз дарвозасидан 8 та тўп олиб чиқди.     Биринчи давра учрашувларида бекободликлар таркибида барча ўйинларда майдонга тушган футболчилар сони бештани ташкил этди. Булар – жамоа сардори Ҳикмат Ҳошимов, ҳимоячилар Дониёр Одилов ва Давронбек Каримқулов, ярим ҳимоячи Муроджон Тошматов ҳамда ҳужумчи Шаҳзодбек Нурматовлардир. Мазкур футболчилардан Дониёр Одилов ҳамда Шаҳзодбек Нурматовлар майдонда тўлиқ ҳаракат қилмади, мураббийлар уларни баъзи учрашувларда бошқа ўйинчиларга алмаштиришди. Одилов майдонда 1220 дақиқа, Шаҳзодбек Нурматов эса 1293 дақиқа ҳаракат қилди. Ҳошимов, Тошматов ҳамда Каримқуловлар ўзгаришсиз, тўлиқ – 1350 дақиқадан майдонда тўп суришди. Бекободликлардан 13 нафар футболчи майдонда 50 фоиздан кўпроқ учрашувларда фаолият юритишди.   Биринчи давранинг 15 учрашувида ҳакамлар “Металлург” дарвозасига 2 та пенальти белгилашди. Ўз навбатида бекободликлар рақиблари дарвозасига 3 марта 11 метрлик белгидан жарима тўпини тепишди. Барча уринишлар бехато бажарилган.   “Металлург” футболчиларидан саккиз нафари рақиблари дарвозасини ишғол этишди. Тўпурарларимиз рўйхатини Шаҳзодбек Нурматов бошқариб бораяпти. Унинг ҳисобида 6 та гол бор. Саиджон Абдужабборов ҳамда Аюбхон Нўъмоновлар рақиб дарвозабонларини тўрт мартадан ранжитишган. Дилмурод Каримов ва Муроджон Тошматовларда 3 тадан гол бор. Алишер Зиёвуддинов, Сардор Расулов ва Зоҳид Абдулаевлар эса бир мартадан муваффақият қозонишган. Яна битта гол “Олмалиқ” ҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминов ҳисобига ёзилган – автогол.   “Металлург” жамоасининг 11 нафар ўйинчисига ҳакамлар биринчи давра учрашувларида сариқ карточка кўрсатишган. Энг кўп огоҳлантирилган ўйинчилар Мирғиёс Сулаймонов (6 та) ва Дилмурод Каримов (5 та) лар бўлишди. Улар биттадан ўйинни ўтказиб юборишга ҳам улгуришди.   Қуйида биринчи давра якунлари бўйича тақвим эътиборингизга ҳавола этилаяпти:  
Исми шарифи Ўйин Дақиқа Огоҳ. Гол
32 Суҳроб Султонов 7 630   - 6
91 Зафар Сафоев 8 720   - 8
4 Ҳикмат Ҳошимов 15 1350    
6 Дилмурод Каримов 14 910 5 3
7 Дониёр Одилов 15 1220 2  
8 Аюбхон Нўъмонов 7 607 2 4
9 Шаҳзодбек Нурматов 15 1293   6
10 Шоҳназар Норбеков 4 77    
13 Александр Ковалев 10 751 1  
14 Даврон Каримқулов 15 1350 1  
15 Алишер Зиёвуддинов 13 607 2 1
19 Руслан Вагапов 12 905 1  
20 Мирғиёс Сулаймонов 13 1165 6  
21 Сардор Расулов 6 180   1
22 Муроджон Тошматов 15 1350   3
23 Миртўра Акбаров 6 151    
55 Зоҳид Абдуллаев 9 221 1 1
77 Саиджон Абдужабборов 12 821 1 4
Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 16:07, 11.07.2015.
Ўқилди: 2962 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.