Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Россия термасидаги 3 та шартнома сири

Баҳо:
+ | -

Россия футбол иттифоқи ўйлаб-ўйлаб, мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капелло билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилди. Фақат энди италиялик мутахассис олдига аниқ шарт қўйилди: дон Фабио истеъфога чиқишни истамаса, Россия терма жамоасини ҳар қандай шароитда Евро-2016 финал босқичига олиб чиқиши шарт. Эслатиб ўтамиз, айни пайт руслар ўз гуруҳларида Австрия ва Швеция миллий жамоаларидан ортда қолишяпти. Бу ҳолатдан норози мухлислар Капеллони истеъфога чиқаришни талаб этишаётганди. Бироқ шундай қилинган тақдирда, РФИнинг мураббийга 22 миллион евродан кўпроқ компенсация тўлашига тўғри келарди. Хуллас, рус футболи мутахассислари муҳим қарор қабул қилишгач, «СЭ» нашри мавзуга чуқурроқ ёндашди. Яъни Россия терма жамоасининг яқин ўтмишдаги 3 нафар бош мураббийи шартномаларини ўзаро таққослаб чиқди. Айтиш ўринли, Гус Хиддинк ва Дик Адвокаат билан тузилган келишувларнинг баъзи жиҳатлари матбуотда илк марта чоп этилди.

Гус Хиддинк

15.07.2006 - 17.07.2010

Йилига 7 000 000 евро

Бир йил тақвими давомида Голландия-Россия ва аксинча йўналишдаги 10та (энг кўпи) авиарейс учун чипта билан таъминланади

Дик Адвокаат

15.07.2010 - 05.07.2012 (2014 йилнинг 15 июлига қадар узайтириш имконияти билан)

Йилига 6 000 000 евро (солиқлардан ташқари). Иш ҳақи Россия рублида ҳар кварталнинг илк куни ўша вақтдаги курс бўйича берилади

Бош мураббий йил давомида хоҳлаган йўналишда чекланмаган миқдорда учиши мумкин. Ҳаттоки, шахсий мақсадлари билан ҳам. РФИ бизнес-тоифа чипталари билан таъминлайди. Мураббийнинг хотини эса Москва-Испания-Голландия йўналишида чексиз парвоз қилиши мумкин. РФИ уни ҳам бизнес-тоифа чипталари билан таъминлайди

 

Фабио Капелло

24.01.2014 - 25.07.2018

Йилига 7 000 000 евро (солиқлардан ташқари). Йиллик маош ҳар ойнинг 5-санасигача Россия Федерацияси Марказий банкининг ўша вақтдаги курси бўйича берилиши керак. Валюталар курсидаги фарқ сабаб, суммани мувофиқлаштириш ва уларни хорижга жўнатиш учун кетадиган қўшимча харажатлар иш берувчи зиммасига тушади

 

Хизмат сафарига эҳтиёж сезилган пайт мураббийга бизнес-тоифасидаги авиачипталар тақдим этилади

 

Иш берувчи мураббийнинг Россияда бўлган вақти муқим яшаши учун турар-жой ажратади ёки унинг меҳмонхонадан фойдаланишини таъминлайди

Кўзда тутилмаган

Иш берувчи қуйидаги ҳолатлардагина меҳнат шартномасини бир томонлама, ҳеч қандай тўловсиз бекор қилиши мумкин: агар мураббий келишув бандларини бузса; иш берувчи қандайдир хатони йўқотишга муҳлат берсаю, мураббий 30 кун давомида бу талабни бажармаса; мураббий тартиб-қоиданинг бузилишида айбдор саналса; мураббий жиноий ишда айбланса ёки қамоққа олинса (солиқ масалалари бўйича муҳокамалар бундан истисно); мураббий номақбул хатти-ҳаракатларни амалга оширса ёки лоқайдлик қилиб, иш берувчи номига доғ туширса; мураббий ўз мажбуриятларини бажаришни истамаса, бундан бўйин товласа; мураббий саломатлигидаги муаммолар туфайли узлуксиз 60 кун давомида ўз мажбуриятларини бажаролмаса

Барча баҳсли масалалар Лозаннадаги Спорт арбитраж суди ёрдамида ҳал этилади

Иш берувчи бош мураббий ва унинг хотинига 5 юлдузли отелдан Executive Siute тоифасидаги хона ажратади. Мураббий Россия Федерациясидаги хоҳлаган меҳмонхонани танлаш ҳуқуқига эга. Турар-жойнинг барча харажатлари (озиқ-овқат, ичимлик, кир ювиш, сунъий йўлдошли ТВ, интернет, мобиль телефон...) РФИ зиммасига тушади. Мураббийга шунингдек, юқори қулайликларга эга автомобиль тақдим этилади. Яна у ва хотинига виза масаласида тегишли ёрдам берилади

Фақат бош мураббий ва унинг хотинига мўлжалланган

Шартномада кўрсатилган бандлар бажарилмаган ёки бузилган тақдирда иш берувчи ҳам, мураббий ҳам келишувни бир томонлама бузишга ҳақли. Бундай тақдирда ҳеч қандай компенсация тўланмайди. Фақат ҳуқуқи бузилган томон шартномани бекор қилиши ҳақида 1 ой олдин огоҳлантириши керак

 

Баҳсли ҳолат юзага келган тақдирда, томонлар аввало, ФИФАга, кейин Швейцария футбол ассосиацияси назоратидаги Арбитраж судига мурожаат этишади

 

Ҳар ой Москвада яшаши учун 11 минг 495 евро тўланади. Юқори қулайликларга эга хизмат автомобили баробарида IPhone сериясига мансуб мобиль телефони, iPad сериясига мансуб интернет планшет ажратилади. Мураббий ва унинг хотинига виза масаласида ёрдам берилади. ФИФА ва УЕФА байроғи остида ўтадиган ўйинлар учун чипталар тақдим этилади: 4та VIP ва 2та 1-даражали } 1та автомобиль билан стадион ҳудудига кириш ҳуқуқи

Фақат бош мураббий ва унинг хотинига мўлжалланган

Мураббий ҳар қандай вазиятда шартномани ўз хоҳишига кўра, бекор қилиши мумкин. Агар бунда саломатлиги жавоб бермаётгани оддий тиббий хулоса билан тасдиқланса, мураббий ҳеч қандай компенсация тўламайди (иш берувчи қўшимча тиббий текширув талаб қилишга ҳақли эмас). Шу ҳолатда у кейинги бир йил давомида бошқа жойда бош мураббий сифатида меҳнат шартномаси тузолмайди. Агар қоида бузилса, иш берувчи мураббийдан 1 йиллик иш ҳақи миқдорида компенсация талаб қилиши мумкин. Бордию, иш берувчи шартномани муддатидан олдин ўзича бекор қилишни истаса, мураббийга ўша вақтгача бўлган иш ҳақи ва мукофот пуллари, шунингдек, 2018 йилнинг 25 июли (шартнома муддати)га қадар белгиланган иш ҳақи ва мукофот пулларини компенсация шаклида тўлаши лозим. РФИ шартнома бандларига амал қилмаган тақдирда, мураббий келишувни ўз хоҳишига кўра, бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолатда РФИ мураббийга ўша вақтгача бўлган иш ҳақи ва мукофот пуллари, шунингдек, 2018 йилнинг 27 июли (шартнома муддати)га қадар белгиланган иш ҳақи ва мукофот пулларини компенсация шаклида тўлайди

Баҳсли вазиятлар Швейцария процессуал ҳуқуқ меъёрлари ва    ФИФАнинг алоҳида регламенти орқали ҳал қилинади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:44, 11.07.2015.
Ўқилди: 3410 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.