Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-0 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

«Нефтчи»нинг етакчилар сафида юриши ЎзПФЛга ёқмаяптими?

Баҳо:
+ | -

Футболда, худди ҳаётдаги сингари кутилмаган воқеалар тез-тез учраб туради. Айниқса, бизнинг миллий чемпионатда. Асосан ҳакамлар билан боғлик ақл бовар қилмас воқеалар сўнги пайт кўпайиб бормоқда.

Ҳақиқат излаб, ҳакамлар устидан ПФЛга мурожат қиласангиз, ўзингизни айбдор қилиб чиқаришади. Мана бугунги ПФЛнинг Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши қарори ҳам, қайсидир маънода “Нефтчи“ни “айбсиз-айбдор”га айлантириб қўйди. Аслида Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давраси сўнги учрашувида Навоийда бўлиб ўтган ўйиннинг 27-дақиқасида “Нефтчи” томонидан урилган голни, Оммавий футбол сайтларида жамоатчилик томонидан ҳақиқийлиги ҳам тасдиқланган эди. Лекин, “Нефтчи”ни бу масаладаги аризаси фойдасиз бўлди.

Бундай воқеалардан кейин, ҳар хил хаёлларга бориш мумкин. Балким, “Нефтчи”нинг орадан вақт ўтиб, яна етакчилар қаторида юриши кимларгадир ёқмаяпти шекилли, жамоа аъзолари ПФЛнинг Тартиб-интизом қўмитаси томонидан бирин-кетин четлатилиб келмоқда. Маълумки, Андижондаги ўша аламли воқеадан кейин, жамоа бош мураббийи иккинчи давранинг сўнгги учрашувларидан четлатилган эди. Оқибатда энг муҳим уч ўйинни М.Исмоилов трибунадан томоша қилишига тўғри келди. Мана энди иккинчи давранинг 2-3 ўйинида клуб раиси Тоҳир Кападзе ва жамоа етакчи ўйинчиси Мансур Саидов иштирок этиша олмайди. Бу эса жамоа ўйинига тасир қилмай қолмайди. Нима бўлганда ҳам ҳаммаси яхши бўлишига умид қилиб қоламиз.

ПФЛ Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши қарорида иқтибос келтирамиз.

“Жума, 10 Июль 2015
Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва унга кўра бир қатор футболчи ва мураббийларга санкциялар қўлланилди.

ПФК «Нефтчи» раиси Тохир Кападзе 15-тур доирасида сафарда «Қизилқум»га қарши баҳс якунига етганидан сўнг интизомсиз ҳатти-ҳаракати учун 2та ўйинга четлатилди. Шунингдек, Кападзе огоҳлантирилди ва жаримага тортилди.

Олий Лига 15-турида сафарда «Қизилқум»га қарши баҳсда захира ўриндиғида ўтирган ҳолда захира ҳакамини ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган «Нефтчи» ярим ҳимоячиси Мансур Саидов, 3та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.”

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 09:36, 12.07.2015.
Ўқилди: 11403 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [10092]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [7660]

"Реал Мадрид" мухлислари учун хушхабар [6524]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4471]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3051]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [2263]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2109]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2054]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [1922]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [1899]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.