Кириш Регистрация
28/01 11:00 Афғонистон 3-0 Саудия Арабистони
28/01 13:00 Япония 6-2 Австралия
28/01 15:00 Эрон 4-1 Малайзия
28/01 17:00 Ўзбекистон 0-0 Тожикистон
29/01 01:00 Аякс 1-2 Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал 3-2 Қайрат
29/01 01:00 Монако 0-0 Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
29/01 01:00 Атлетико 1-2 Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер 3-0 Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д 0-2 Интер
29/01 01:00 Брюгге 3-0 Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона 4-1 Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
29/01 01:00 Пафос 4-1 Славия
29/01 01:00 ПСЖ 1-1 Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ 1-2 Бавария
29/01 01:00 Бенфика 4-2 Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи 2-3 Челси
29/01 01:00 Юнион 1-0 Аталанта

Жамоасиз қолган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансфер ойи бошланган заҳоти, кўплаб футболчилар эркин агент мақомини олишади. Улар жамоаси билан амалдаги шартномаси тугаганлиги сабабли, янги клуб қидира бошлашади. Қуйида жамоасиз қолган юлдуз футболчилар хусусида сўз юритамиз.
 
Алберто Аквилиани (ярим ҳимоячи, 30 ёш)
 
Сўнгги мавсумни “Фиорентина” клубида ўтказган ярим ҳимоячи Аквилиани учун айни пайтда жамоасиз юрибди. Фаолияти мобайнида “Рома”, “Ливерпуль”, “Ювентус”, “Милан” сингари клубларда тўп сурган футболчининг бирорта клубда эмаслиги кўпчиликни ҳайрон қолдираётганлиги табиий. “Фиорентина” ушбу футболчи билан янги шартнома тузишни истамади ҳамда кетишига қаршилик қилмади. Хабарлага кўра, унг Канаданинг “Торонто” клуби қизиқмоқда. Бироқ бу хабарлар ҳозирча ўз тасдиқини топганича йўқ.
 
Кристиан Ледесма (ярим ҳимоячи, 32 ёш)
 
“Лацио” сафида тўп суриб келган ярим ҳимоячи Ледесма ҳам фаолиятини қайси жамоада давом эттириши мумкин деган савол очиқ турибди. Қайсидир хабарларда унинг “Интер”га ўтиши мумкин дейилмоқда. Бироқ бу хабар ҳам ўз тасдиқини топмаган.
 
Рон Влар (ҳимоячи, 30 ёш)
 
Голландиялик ҳимоячи “Астон Вилла” билан шартномаси шу йилнинг ёзида тугади. Шундан буён эркин агент сифатида жамоасиз юрибди. Рон уч мавсум мобайнида “Астон Вилла” шарафини ҳимоя қилиб келди. Қишда эса унга “Манчестер Юнайтед” клубидан таклиф бўлган ва Влар уни қабул қилмаганди. Кўрамиз, янги мавсумга қадар жамоасиз юрган ушбу ҳимоячи қайси жамоадан қўним топади экан.
 
Йоан Гуркюфф (ярим ҳимоячи, 28 ёш)
 
Гукрюффнинг юлдузли онлари ортда қолганлиги кўриниб турибди. Футболчи бундан бир неча йиллар муқаддам кучли жамоаларнинг назаридан қолмай келарди. Мана эндиликда эса жамоасиз қолиб кетган ҳамда бирорта жамоада фаолият кўрсатмаяпти. “Лион” билан шартномаси тугаган футболчи эркин агент бўлиб турибди. Футболчига собиқ жамоаси “Бордо”дан таклиф тушаётганлиги хабар қилинганди. Ҳозирча бу ҳам аниқ бўлиб чиққанича йўқ.
 
Андре - Пьер Жиньяк (ҳужумчи, 29 ёш)
 
Жиньякнинг ўзи клуби билан шартномани узайтиришни истамади ҳамда жамоасини эркин агент сифатида тарк этди. Футболчига Россиянинг “Динамо” клуби томонидан жиддий тарзда қизиқмоқда. Хабарларга кўра, футболчининг ўзи эса фаолиятини Мексикада давом эттирмоқчи бўлиб турибди. Шунингдек, “Вест Хэм” ҳам франциялик ҳужумчини трансферига кўз тиккан.
 
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади.

Манба: Sports.uz
Киритилди: 20:15, 12.07.2015.
Ўқилди: 7594 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.