Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Жокович уч карра “Уимблдон” турнири ғолиби

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина Лондон шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи йилнинг тўртта нуфузли турниридан учинчиси ҳисобланган “Уимблдон”нинг эркаклар ўртасидаги мусобақаси якунланди.

Ҳал қилувчи финал учрашувига етиб келган сайёрамизнинг биринчи ва иккинчи рақамли теннис юлдузлари сербиялик Новак Жокович ҳамда швейцариялик Рожер Федерер марказий кортга йиғилган мухлисларга ажойиб теннис спектаклини намойиш этиб беришди.

Дастлабки сет тай-брекда Жокович фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи сет ҳам тай-брекка қадар чўзилди ва узоқ давом этган баҳсда 12:10 ҳисобида Рожер зафар қучди. Учинчи сетнинг ярми ўтиб бораётган бир паллада Лондонда ёмғир ёға бошлади. Ташкилотчилар баҳсни вақтинча тўхтатиб туришди.

Чамаси 15 дақиқалик танаффусдан сўнг баҳс яна давом эттирилди ва учинчи сетни Новак 6:4 ҳисобида ютиб олди. Тўртинчи сетда эса рақибига нисбатан ёшроқ бўлган сербиялик теннисчи 6:3 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Шу тариқа, 2 соату 55 дақиқа давом этган учрашувда 7/6(1), 6/7(10), 6/4, 6/3 ҳисобида зафар қучган Новак Жокович ўз фаолиятида учинчи маротаба “Уимблдон” турнири бош мукофотини қўлга киритди.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 22:47, 12.07.2015.
Ўқилди: 4546 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик