“Ливерпуль” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлингнинг “Манчестер Сити”га ўтганидан кейин қанча маош олиши маълум бўлди.
“Шаҳарликлар” Англия терма жамоаси 20 ёшли футболчисига ҳафтасига 200 минг фунт (йилига 10,4 миллион), деб ёзмоқда The Telegraph маълумотига таяниб Sports.ru.
Аввал “Ливерпул”нинг Стерлинг трансфери учун 49 миллион фунтга эга бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди. 44 миллион дарол ўтказиб берилади, қолган 5 миллион маблағ эса футболчининг Манчестер шаҳри жамоасида муваффақиятли ўйнаб кетиши билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, Стерлинг “Ливерпул”да 35 минг фунтни ташкил этади ва асли келиб чиқиши ямайкалик бўлган хавбек аввал Мерсисайд клуби ваъда қилган 100 минг маошлик шартномани имзолашни истамаганди.