«Манчестер Сити» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини ярим ҳимоячи Раҳим Стерлингнинг жамоага қўшилгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Стерлинг – жаҳон футболидаги энг яхши ҳужумкор футболчилардан бири. Унинг Австралиядаги йиғинимизга қўшилишини интизорлик билан кутяпман.
У юқори имкониятларга эга бўлган ёш футболчи. Ишончим комил, «Манчестер Сити» мухлислари унинг ўйинидан ҳайратга тушишади», – дейди Пеллегрини.