"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳужумчиси Педронинг "Челси"га ўтиши борасида фикр билдирди.
"Педро билан юзага келган вазият - оддий. Мен ҳам унинг бошқа ўйинчиларим каби бошқа клубга кетишини истамайман. Аммо унинг қарорига ҳурматбилан қарашга тайёрман. Педронинг ўзи қарор чиқариши керак", - дейди Луис Энрике.