Аввалроқ сизларга эътиборингизга мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари билан таништириб ўтган эдик. Навбат ҳимоячиларга етиб келди. Якунланган мавсумда кўплаб ҳимоячилар ўзини кўрсата олишди. Хусусан «Барселона», «Челси» клублари ҳимоячиларини намойиш қилган ўйинлари анча омадли келди. Қуйида мавсум қаҳрамонига айланган ҳимоячилар билан танишинг:
10. Фил Жонс («Манчестер Юнайтед»)
Жонс Луи Ван Гаалнинг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи этиб тайинланганидан сўнг ишлари олдинга силжиди. Сабаби шуки, ҳимоячи жамоада ўзини аввалгидек яхши ҳис қила бошлади ҳамда кўплаб голларни киритишни бошлаб юборди. Бунинг натижасида, ҳимоячи мавсумни бир текис тарзда ўтказди. Бир сўз билан айтганда, Фил Жонс Рио Фердинандни ўрнини муносиб тарзда боса олмоқда. Қолаверса, клуб ишқибозлари ушбу ҳимоячидан кўнгли тўлаётганлиги ва у билан амалдаги шартномани янада узайтириш кераклигини таъкидлашмоқда.
9. Матс Хуммельс ( «Боруссия Д»)
Дортмундликларнинг ишонган футболчилридан бири Хуммельс бўлади. Матс жорий мавсумда ҳм бир текис ўйин кўрсатди. Тўғри, жамоа чемпионатда муваффақиятсиз қатнашди. Керагидан ортиқ очколар қўлдан чиқарилди. Лекин Хуммельс ўзига билдирилган ишончларин оқлай олди. Шу сабабли ҳам «Манчестер Юнайтед» ҳимоячи учун ҳар қандай маблағдан воз кечишга тайёрлигини маълум қилмоқда. Негаки, ҳимоячи ўзига сарфланган пулларни оқлай оладиган даражадаги футболчи ҳисобланади.
8. Стефан Савич ( «Фиорентина»)
Черногориялик ҳимоячи «Манчестер Сити»дан кетганидан сўнг анча очилди. «Фиорентина»да фаолият кўрсатишни бошлаган ҳимоячи тезда клубнинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди. Қолаверса, ишончли ўйнай бошлади. Якунланган мавсумда ҳам Савич жуда мустаҳкам футбол кўрсатишни уддасидан чиқди ҳамда трансфер баҳоси кўтарилишига сабабчи бўлди. Ҳозирда унга «Зенит» клуби катта қизиқиш билдирмоқда.
7. Серхио Рамос ( «Реал»)
«Реал»дек клубда Рамос сингари ҳимоячиларнинг бўлиши клубнинг ютуқларидан бири ҳисобланади. Серхио нафақат ишончли ҳимоячи. Бундан ташқари, гол ура олишни биладиган ҳимоячи ҳам ҳисобланади. Тезкор ҳаракат қилишни ҳам қойиллатади. Бугунги кунда Рамосдек универсал ўйинчиларни кам учратиш мумкин. Ҳозирда у жамоадан кетишини айтиб ўтмоқда. Бенитес бунг қандай муносабат билдириши кўпчиликни қизиқтираётганлиги табиий.
6. Жером Боатенг («Бавария»)
Гвардиола ҳимоявий ўйинни унча хуш кўрмаслигини кўпчилик яхши билади. Сабаби шуки, мураббий асосан ҳужумкор футболга таянадиган услубларни ишлаб чиқади. Боатенгни «Бавария»даги ўрни эса ниҳоятда катта ҳисобланади. У майдонда нафақат ишончли тарзда ҳаракат қилади ва шу билан биргаликда бошқаларни ҳам ўз ортидан эргаштира олади. Буни ҳимоячи ўтган мавсумда кўрсата олди. Биламизки, мюхенликлар ҳимояси билан ном қозона олган. Клуб кам гол ўтказади. Бунда Боатенгдек жанговар футболчиларнинг ўрни катта бўлмоқда.
5. Райан Б ертранд ( «Саутгемптон»)
«Челси» клуби мана шундай ҳимоячисини сотиб юборганига ҳали афсусланса керак. Сабаби шуки, Бертранд ажойиб техникаси юқори бўлган футболчидир. «Авлиёлар» сафига қадам ташлаганидан сўнг Бертранднинг ишлари янада юришиб кетди. Футболчи клубнинг ишонган тоғига айланди. Кўплаб учрашувларда ажойиб ўйинлари билан Англия терма жамоасидан ҳам таклиф олди. Хуллас, у ҳам мавсум қаҳрамонларидан бири бўлди дейиш мумкин.
4. Давид Луиз (ПСЖ)
Бу футболчини ҳам «Челси» сотиб катта хато қилмадими? Чунки Луиз ҳам техникаси жиҳатидан Бертрандан асло қолишмасди. ПСЖга кўчиб ўтганидан сўнг у ватандоши Тиаго Сильва билан ажойиб тандем ҳосил қилган. Лоран Блан парижликларнинг ҳимоя чизиғидан ҳавотирга тушмаса ҳам бўлади. Бироқ Чемпионлар лигасида ишонган ҳимоячилари ҳам «Барселона»нинг ёвуз уч нафар ҳужумчиси (Месси, Суарес ва Неймар назарда тутилмоқда) олдида ҳеч нарса қила олмай қолишди. Шунга қарамай, Луиз Францияда ўзини эркин ҳис қила олаётганлигини мамнуният билан айтиб ўтмоқда. Демак, ишлари яхши бўлиши мумкин.
3. Жоржио Кьеллини («Ювентус»)
Туринликларда Кьеллини сингари ҳимоячи борки, Аллегри ҳавотирга тушмса ҳам бўлади. Жоржио анча такомилашган футбол кўрсатишни уддасидан чиқадиган футболчи ҳисобланади. Ўтган мавсумда у кўплаб учрашувларда жамоасиг катта фойда келтирди. Айниқса, Чемпионлар лигасининг финалига қадар бўлган йўлни босиб ўтишда Кьеллинининг қилган меҳнатини юқори баҳолаган бўлардик. Шундай ҳимоячиларнинг ҳар бир клубда бўлиши ўша жамоанинг ютуғи ҳисобланади. Қаҳрамонимиз ҳам жамоасига фойда келтира олмоқда.
2. Жереми Матьё («Барселона»)
Матьё ёш ҳимоячи ҳисобланмаслигини кўпчилик яхши билади. Шунга қарамай, у ўтган мавсумни жуда юқори нотада тугатди. Матьё кўплаб ўйинларда жамосининг муҳим бўлган голларини киритди. Хусусан «Реал» билан бўлган муҳим ўйинда у томонидан киритилган гол ғалаба келтирди. Қолаверса, яна бир қатор беллашувларда ғалаба тўпларини дарвозага жойлади. Том маънода каталонияликларнинг яна бир қаҳрамонларидан бирига айланди. Футболчи бош билан ажойиб тарзда ҳаракат қила олишини кўрсатиб қўйди. Муҳим вазиятларда қилган қаҳрамонликлари сабабли, Луис Энрике Матьёни асосий ҳимоячилардан бирига айлантирди.
1. Бранислав Иванович («Челси»)
Сербиялик ҳимоячи ўтган мавсумнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлди дейиш мумкин. У кўплаб голларни уриб, рекордларни янгилади. Жамоасини Англия чемпиони бўлишига муносиб тарзда ҳисса қўшди. Бир сўз билан айтганда, кенг кўламдаги ишларни бажаришни уддалади. Шу сабабли ҳам, Жозе Моуриньо Иванович хусусида фақат илиқ фикрларни олға сурди. Кўрамиз, янги мавсумда ҳам Бранислав мана шундай тезкорлик ва тўпурарлик салоҳиятини кўрсата оладимикан?
Иззатбек Абдува ҳобов тайёрлади.













