Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Эртага Равшан Ҳайдаров “Спорт” ТВ меҳмони бўлади!

Баҳо:
+ | -

Эртага “Спорт” телеканали орқали соат 18:50да “Шоҳсупага йўл” ток-шоусининг навбатдаги сони эфирга узатилади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи, Янги Зеландиядаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ёшларимизга устозлик қилган малакали мутахассис Равшан Ҳайдаров иштирок этади.

Кўрсатувда шунингдек, Жаҳон чемпионатида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ёш футболчилар ҳам иштирок этиб, кичик мундиал таассуротлари ҳамда келгусидаги режалар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишади.

Хабарингиз бор, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Янги Зеландия мамлакати мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги ЖЧ чорак финалида Сенегалга кичик ҳисобда мағлуб бўлиб, мусобақадаги иштирокини тўхтатганди.

Эслатиб ўтамиз, 30 июнь куни соат 19:10 да “Спорт” телеканали орқали эфирга узатилган “Соккер клуб” кўрсатувида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштироки ва танланган ўйин услуби жиддий танқид остига олинганди.

Футболчилардан Забиҳулло Ўринбоев, Миржамол Қосимов, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Отабек Шукуров, Рустам Ашурматовлар ёшлар жамоасида мураббийларнинг кетма-кет алмашинуви натижага ўзининг салбий таъсирини кўрсатгани ҳақида айтишган. Бу борада улар Алексей Евстафеев, Сергей Лушан ҳамда Равшан Ҳайдаровнинг ўйин услубини очиб беришга ҳаракат қилишганди.

Манба: arena.uz
Киритилди: 19:19, 17.07.2015.
Ўқилди: 4759 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [10316]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4652]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [3075]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2918]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2673]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [2376]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1981]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1616]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1491]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1460]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик