"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи Ван Галнинг маълумотига кўра, Чичарито жамоада қолиши мумкин. Мексикалик футболчи клубнинг йиғинига 25 июль куни қўшилади.
Аввалроқ мураббийлар штаби Чичаритонинг хизматга эҳтиёж сезмаётгани ҳамда ўтган мавсумни "Реал"да ижарада ўтказган футболчига "Вест Хэм" қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумот тарқатилганди.
"Эрнандес яна ўзини кўрсатиши мумкин. Ҳозир унинг имкониятлари яхши", - дея Ван Галнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "МЮ" расмий Твиттери.