Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

ТОП-10. Кубок Эгалари Кубоги тўпурарлари

Баҳо:
+ | -

Европада 1960-1999 йилларда Кубок Эгалари Кубоги мусобақаси ўтказилар эди. Ушбу турнирда Европада миллий кубок эгалари ғолиблик учун курашишган. Биз тарихга айланган ушбу мусобақа тарихидаги энг сара 10 та тўпурарга тўхталиб ўтамиз.

9-11. Христо Стоичков. 28 ўйин – 15 гол
«ЦСКА София» - (7), «Барселона» - (8)

Болгариялик ҳужумчи ушбу турнирда 28 учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол киритишга муваффақ бўлган. У голларини иккита жамоа сафида киритган. 1989 йили «ЦСКА» София таркибида 7 та тўп киритиб, мусобақа тўпурарлигини қўлга киритган. 1997-йилда эса «Барселона» билан мусобақада ғолиб чиққан.

9-11. Алон Мизраҳи. 18 ўйин – 15 гол
«Маккаби» Хайфа – (15)

Мизраҳи Хайфанинг «Маккаби»си таркибида мазкур мусобақада 15 та гол киритган. Алон 1994-йилда 5 та гол билан, 1999-йилда эса 7 та гол билан Кубок Эгалари Кубоги мусобақасининг бош тўпурарига айланган.

9-11. Влодзимиерц Лубански. 17 ўйин – 15 гол
«Гўрник» - (15)

Исмини талаффуз қилиш қийин бўлган Полшалик ҳужумчи 1970 ва 1971 йилларда ушбу мусобақада иштирок этиб, 17 учрашувда 15 та гол киритган. Эътиборли жиҳати Лубански ҳар икки сафар ҳам турнирнинг бош тўпурарига айланган. 1970-йилги мусобақада жамоаси билан финалга қадар етиб борган ва ҳал қилувчи беллашувда «Манчестер Сити»га имкониятни бой бериб, кумуш медаллар билан чекланишга мажбур бўлган.

7-8. Курт Хамрин. 23 ўйин – 16 гол
«Фиорентина» - (12), «Милан» - (4)

Швециялик ҳужумчи ушбу турнирнинг илк тўпурари ҳиусобланади. У 1961-йилда «Фиорентина» билан мусобақа ғолиблиги ва тўпурарлигини қўлга киритган. Шунданс ўнг Хамрин 1969-йилда «Милан» билан яна бир бор мазкур мусобақа олтин медалларига сазовор бўлади.

7-8. Жорже Алберто Мендоза. 23 ўйин – 16 гол
«Атлетико» - (14), «Барселона» - (2)

Португалиялик ҳужумчи 1962-йилда «Атлетико» Мадрид билан Кубок Эгалари Кубокида муваффақият қозонади. У Мадридликлар сафида ушбу мусобақада 14 та голга муаллифлик қилган. Икки мавсум «Барса»да ҳам тўп сурган Мендоза ўз ҳисобига яна 2 та гол ёздириб қўйган.

5-6. Ханс Кранкл. 33 ўйин – 17 гол
«Рапид» - (8), «Барселона» - (9)

Кранкл 1979-йилда «Барселона» билан турнирда чемпионликни нишонлайди. 1985-йилда Венанинг «Рапид» жамоаси билан эса финалга қадар етиб боради. Австриялик ҳужумчи мусобақада жами 17 та тўпни ўз номига ёздириб қўйган.

5-6. Рожер Клаессен. 23 ўйин – 17 гол
«Стандарт» - (16), «Баерсчот» - (1)

Клаессен 1967 йилда «Стандарт» таркибида 10 та гол киритиб мусобақа тўпурарига атлаган совринни қўлга киритган. Рожер Белгиянинг 2 клуби таркибида мусобақада 17 марта рақиблари посбонларини ранжитишни уддасидан чиққан.

4. Франко Ван Дер Элст. 30 ўйин – 18 гол
«Андерлехт» - (18
)
Яна бир Белгиялик тўпурар футболчи. Элст «Андерлехт» билан 1876 ва 1978 йилларда мусобақада ғолиблик нашидасини суради. Шунингдек 1978 йили мусобақанинг тўпурарига атлган совринга эга чиқади. Франко ҳисобида жами 18 та гол мавжуд.

2-3. Жанлука Виалли. 35 ўйин – 20 гол
«Сампдория» - (13), «Челси» - (7)

Виалли 1990-йилда «Сампдория» билан мусобақанинг финалига қадар етиб бориб, кумуш медаллар билан тақдирланади ва 7 та голи учун тўпурарга атлган совринни қўлга киритади. Жанлука Генуяликлар таркибида 13 та «Челси» сафида эса 7 та гол киритган.

2-3. Герд Мюллер. 25 ўйин – 20 гол
«Бавария» - (20)

Мюллер 1967 йилда «Бавария» билан мусобақанинг бош совринига эга чиқади. Герд Мюнхенликлар билан ушбу мусобақада 3 мавсум иштирок этган ва рақиблари дарвозасини 20 марта ишғол қилган.

1. Роб Ренсенбринк. 36 ўйин – 25 гол
«Брюгге» - (2), «Андерлехт» - (23)

Кубок Эгалари Кубогининг мутлқо тўпурари Голландиялик Ренсенбринкдир. У «Брюгге»да 2, «Андерлехт»да 23 гол киритган. Белгия клуби билан 2 бора ушбу турнирда чемпионлик нашидасини сурган ва 1 марта энг яхши тўпурарга айланган.

Юсупов Фурқат

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:10, 18.07.2015.
Ўқилди: 9475 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.