Бугунги кунда футболга у қадар қизиқмайдиган инсонлар ҳам дунёга машхур футболчиларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини кузатиб келишмоқда.
Юлдузлар эса ўз саҳифаларига кундалик ҳаёти акс этган фото ва видеоларни жойлаштириб, шу орқали мухлислари билан янада яқинроқ бўлишга интилишмоқда.
Қуйида эътиборингизга жаҳон футболи юлдузларининг куни кеча ўз саҳифаларида эълон қилган суратларини тақдим қилмоқчимиз.
Дэвид Бекхэм
Таниқли инглиз футболчиси Лос-Анжелес ўт ўчириш департаменти йигитлари даврасида.

Лионель Месси
Лео ўғли билан.

Криштиану Роналду
Балки, Мельбурнда бироз салқин бўлса керак.

Златан Ибрагимович
Златан ва унинг дўсти.

Дирк Кюйт
“Учар голланд” стадионга вертолётда учиб келди.

Стивен Жеррард
Стиви Жи МЛСдаги дебют ўйинида ўз ҳисобига гол ва голли узатма ёзиб қўйди.














