Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Олмалиқ» нигерияликларни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган "Олмалиқ" бугун иккинчи назорат ўйинини ўтказди.

Олмалиқликларнинг иккинчи назорат ўйинида рақиб Эроннинг "Падидеҳ" жамоаси бўлиши кутилганди. Рақиб жамоанинг ўйинга кела олмаслиги маълум бўлгач, назорат ўйини учун Камерун жамоаси спарринг сифатида майдонга тушди. Африка қитъаси вакиллари Туркияда йиғин ўтказаётган футболчилардан иборат жамоа экан.

Қизиқарли кечган ўйинда жамоамиз йирик 6:1 ҳисобида зафар қучди. Жамоамиз голларига Камолиддин Мурзоев (2та), Алишер Шоғуломов (2та), Зоҳир Пиримов ва Арслонмурод Амановлар муаллифлик қилишди. Камолиддин ва Алишер биттадан голни пенальтидан амалга оширган. Бу ўйинда бироз бетоблиги сабаб Саҳоб Жўраев иштирок этмади. Жамоанинг янги аъзоси Валерий Фомичёв эса машғулот ўтказиш билан чекланди.

Учрашувда "Олмалиқ" шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя этишди.

"Олмалиқ": Никита Шквирин, Диёржон Туропов, Ислом Иномов, Саидкомил Акбаров, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Саламат Қутибоев, Никита Павленко, Жаҳонгир Абдумўминов, Дониёр Исмоилов, Алишер Шоғуломов, Камолиддин Мурзоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Умид Хонимқулов, Евгений Гоголь, Азамат Исроилов, Ғулом Ўрунов, Зоҳир Пиримов, Шавкат Саломов, Муҳаммад Исаев, Арслонмурод Аманов, Неманья Йованович.

"Олмалиқ"нинг сўнгги назорат ўйини 20 июль куни Эроннинг "Фулад" жамоасига қарши ўтади.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 17:13, 20.07.2015.
Ўқилди: 6165 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.