Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

Ҳусниддин Ғофуров: Мавсумни ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандман

Баҳо:
+ | -

Биласиз, ҳозирда Европадаги кўплаб жамоалар янги мавсумга тайёргарлик олиб боришмоқда. Кўхна қитъанинг баъзи бир чемпионатлари эса аллақачон старт олишга улгурди.

Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуровнинг Сербия супер лигасида ўйнашидан хабарингиз бор. Серб юртида ўтган ҳафта дам олиш кунлари янги мавсум бошланди. Миллий терма жамоамизга номзод саналаувчи Ҳусниддин тўп сурадиган “Явор” жамоаси илк турда “Нови Пазар” клуби меҳмони бўлди ва кичик ҳисобда зафар қучиб, чемпионатни ғалаба билан бошлади. Ҳамюртимиз билан боғланганимизда, у мазкур беллашувнинг анчагина қийин ўтганини таъкидлади.

“Учрашув кутганимиздек қийин ўтди. Рақиб ҳам ёмон ўйнамади. Лекин омад биз томонда бўлди ва ғалабага эришдик. Янги мавсумни ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандман”, - дейди ёш футболчи SPORTS.uz сайтига.



Husniddin Gafurov_UZBEK_JAVOR MATIS SRB.jpg

Мазкур матчда Ҳусниддин асосий таркибда майдонга тушди ва 60 дақиқа ўйнади. Ҳамюртимиз 60-дақиқада Боян Цезаричга алмаштирилди. Энди 2-турда иваницаликлар “Спартак”ни ўз уйида қабул қилишади. Учрашув 25 июл шанба куни ўтказилади. Ҳусниддиннинг асосий таркибда майдонга чиқишига ва жамоасига фойда келтиришига умид қиламиз.

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:10, 21.07.2015.
Ўқилди: 3111 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.