Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

«Барселона» ва «Атлетико» АПЛ юлдузини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромерога ҳали ҳам «Барселона» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Жанлуижи Лонгарининг хабарига кўра, аргентиналик футболчи бош мураббий Роберто Де Дзерби уни йўқотишни истамаётганига қарамай, шу ёзда «шпорлар» сафини тарк этмоқчи. Ушбу жаҳон чемпионига анчадан бери даъвогар ҳисобланган «кўк-анорранглилар» ва «матрасчилар» вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда. Шунингдек, 28 ёшли футболчини А Серия грандлари ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи, бироқ улар учун ўйинчининг нархи жуда баландлик қилади.

Кристиан Ромеронинг «Тоттенхэм» билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали лондонликлар сардорининг трансфер баҳосини 45 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 07:43, 02.07.2026.
Ўқилди: 909 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик