«Арсенал» директорлар кенгаши аъзоси Филип Харрис жамоанинг трансфер бозоридаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.
«Эмирейтс»га энди кўчиб ўтган пайтимизда пул билан боғлиқ муаммолар бор эди. Ҳозир эса аҳволимиз анча яхши. Биз трансфер бозорида дунёнинг исталган футболчисини сотиб олишимиз мумкин. Сотиб олишнинг имконияти йўқ футболчилар бундан мустасно. Банкда 200 миллион фунтдан ортиқроқ пулимиз бор.
Агар Венгерга пулимиз йўқлигини айтганимизда ҳам у хавотирга тушмасди. Аксинча, биз унга 100 миллион ажратишимиз, у эса уни сарф қилмаслиги ҳам мумкин. Ҳозирча ўйинчи сотиб олиш режамиз йўқ, агар Арсен Месут Ўзил ёки Алексис Санчес каби суперюлдузларни топмаса. У шундай ўйинчини қидирмоқда, аммо бундайлар кўп эмас.
Клуб трансфер рекордини янгилашида Венгерни қўллаб-қувватлашимиз мумкин. У хоҳласа, янги ўйинчи сотиб олиши мумкин. Месси ва Роналдудан ташқари исталган футболчисини харид қилиши мумкин.
Венгер истаётган футболчилар рўйхати бор. Рўйхатнинг юқори қисмида ҳужумчи турибди, аммо унинг кимлигини айтмайман. Аввало ўша клуб футболчини сотишни исташи керак. Ўйлашимча, футболчининг ўзи сафимизга қўшилишни истайди. Ҳамма нарса шунга боғлиқ бўлиб қоляптики, у жамоа ҳужумчининг ўрнига бошқа суперюлдузни топа оладими ёки йўқми.
Венгер топ-дарвозабонни истади, биз Петр Чехни харид қилдик. Стерлинг – жуда яхши ўйинчи, лекин «Арсенал» у билан шартнома имзоламаганидан хурсандман. У «Ливерпуль»да яхши ўйнаб кета олмади. Футболчилар сафимизга келиб қўшилишидан аввал Венгер катта ҳажмдлаги ишни амалга оширади. Арсен ҳеч қандай аҳмоқона иш қилмайди», – дейди Харрис.