Бугун Тошкентда "Бунёдкор" - "Машъал" ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳар икки жамоа икки бўлимда икки хил таркиб билан ҳаракат қилди. "Қалдирғочлар" биринчи бўлимда асосан ёшлар ва кўрикдаги футболчилар билан ўйин кўрсатди. 21 дақиқада Мавлоновни пасини Қувватов бартараф этди , лекин қайтган тўпни биринчи бўлиб Владислав Нуриев дарвозага жойлаб қўйди. Бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади ва бўлим тошкентликларнинг устунлиги билан якунига йетди.
Иккинчи бўлимда "Бунёдкор"нинг асосий таркиби майдонга тушди. Ўйин сурати ҳам анча жонланиб жамоалар кўплаб имкониятга эга бўлди. 65 дақиқада Муртозаев Хайрулла Каримовдан қочиб бирга-бир вазиятга чиқиб борганда кучли зарба йўллай олмади. Иккинчи бўлимда дарвозалар ишғол этилмади.
"Машъал" биринчи назорат учрашувида "Бунёдкор"га кичик ҳисобда имкониятни бой берди.
Жамоамизнинг кейинги назорат учрашуви 26 июлда "Олмалиқ"қа қарши бўлиб ўтади.
Назорат учрашуви
"Бунёдкор" - "Машъал" 1:0
Гол: Владислав Нуриев (21)
"Бунёдкор": Зуҳуров, Алемпиевич, Филипосян, Ашурматов, Жўраев, Мавлонов, Исмоилов, Пурак, Ж. Қаҳрамонов, Ҳасанов, Нуриев.
Иккинчи бўлим: Милошевич, Каримов, Иброҳимов, Сато, Шораҳмедов, Карпенко, Шодиев, Ғиёсов, Ражабов, Ғофуров.
"Машъал": Санжар Қувватов, Жаҳонгир Жиямуродов, Шерзод Файзиев, Сирож Ҳамроев, Аббос Шодмонов, Шаҳзод Шайманов, Холмурод Холмуродов, Зафар Тўраев, Дилявер Абибуллаев, Ҳумоюн Муртозаев, Владислав Иванов.
Иккинчи бўлим: Ботир Носиров, Аббос Омонов, Мирзоҳид Ғофуров, Микита Букаткин, Азиз Файзиев, Ихтиёр Тошпўлатов, Евгений Кочнев, Искандар Шайқулов, Сардор Сотволдиев.
«Барселона» собиқ вингерини ортга қайтармоқчи [3032]
Флик "Атлетико"га қарши ўйин олдидан 3 нафар асосий таркиб футболчиси сафга қайтганини эълон қилди [2569]
«У шунчаки даҳшат эди»: Мбеумо ўз кумири ҳақида гапирди [2197]
«Мен буни унутмагандим»: Мбаппе «Манчестер Сити» ҳимоячисидан қандай ўч олганини айтди [2169]
Энг катта маблағ — Роналдуда: Lego рекламасидаги гонорарлар маълум бўлди [2153]
Неймар ЖЧга бормайди. Анчелоттида мундиал учун таркиб аниқ [1953]
«Ман Сити»нинг «Ливерпуль»га қарши тахминий таркиби билан танишинг [1708]
"Барселона" футболчиси дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячиси деб топилди [1628]
"ПСЖ" Рэшфорд трансфери учун қанча ажратгани маълум бўлди [1411]
Дель Пьеро Италия терма жамоаси учун муносиб мураббий номини айтди [1394]













