Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Блаттер ЖЧ-2018 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимида қатнашиш учун Россияга келди

Баҳо:
+ | -

Россия спорт ишлари вазири Виталий Мутко Санкт-Петербург аэропортида ФИФА президенти Йозеф Блаттерни кутиб олди.

Блаттер бу шаҳарга 2018 йили Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати учун саралаш учрашувларига қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш мақсадида ташриф буюрган.

"Бу ерда муҳит ажойиб. Маросим ҳам шундай ўтишига ишонч билдираман", дейди Блаттер ТАСС мухбирига.

Ушбу маросим 25 июль куни Константиновск саройида ташкиллаштирилади. Маросим шу куни Тошкент вақти билан 20:00дан бошлаб Россиянинг Биринчи каналида жонли равишда эфирга узатилади.

Бироз олдин, Блаттер ушбу сафари вақтида Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш нияти ҳақида айтиб ўтганди.

Маросимда Собиқ Иттифоқ терма жамоаси дарвозабони бўлган Ринат Дасаев, Россия тарихидаги энг кучли тўпурар Александр Кержаков, бразилиялик собиқ юлдуз Роналдо, Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган Фабио Каннаваро, 2010 йилги мундиалнинг энг яхши футболчиси Диего Форлан, камерунлик ҳужумчи Самуэль Это`О, 1996 йилги Европа чемпионати қаҳрамони Оливер Бирхофф, 2015 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибларидан бири сербиялик Предраг Райкович, "Зенит" ҳужумчиси Халк каби машҳур шахслар ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳридаги 12та стадионда бўлиб ўтади

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 11:09, 24.07.2015.
Ўқилди: 3901 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7465]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2957]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1973]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1793]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1753]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1617]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1604]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1555]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1547]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1500]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик