Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Чемпионлар лигасидаги Осиёлик тўпурарлар

Баҳо:
+ | -

Қитъадошларимиз нуфузли турнирда ўзларининг чиройли ва муҳим голлари билан ҳам эсда қолишган. Биз сизга Чемпионлар лигаси тарихидаги энг сермаҳсул Осиёлик футболчилар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

1. Максим Шацких (Ўзбекистон) 45 ўйин – 11 гол (9 мавсум)
«Динамо К»: 45 ўйин – 11 гол
Ҳамюртимиз Чемпионлар лигасида гол киритган осиёлик футболчилар орасида якка пешқадамлик қилмоқда. У энг яқин тақибчиларидан анча илгарилаб кетган. Максим «Динамо К» билан Чемпионлар лигасида 9 мавсум давомида иштирок этиб, 45 та учрашувда 11 та гол муаллифига айланган. Шацких дастлабки голини 1999-йили Киевда «Байер»га қарши учрашувнинг 36-дақиқасида киритган эди. 2000/2011-йилги мавсумда у яна 2 та гол киритишга муваффақ бўлади. Эйндховенда «ПСВ», Киевда «Андерлехт» посбонларини бир мартадан хафа қилади. Юртдошимиз учун энг омадли мавсум 2002/2003 йилги турнир бўлган эди. Ўшанда Максим 3 та тўп киритади. «Нюкасл» дарвозасига Киевда ҳам, Англияда ҳам гол уради, Шунингдек «Ювентус» дарвозасини ҳам ишғол қилишга муваффақ бўлади. 2003/2004-йилги мусобақада эса «Арсенал» дарвозасини ҳам «нишон»га олади. Шунингдек ўша йили «Локомотив»га ҳам гол киритади. 2004/2005 йили «Рома» дарвозасини ҳам «ўқ»қа тутади. 2006/2007 йилда эса у Киевда Мадриднинг «Реал» жамоасига 2 та тўп йўллайди. Ўшанда Диего Лопез қўриқлаётган дарвозани Шацких 13 ва 27-дақиқаларда аниқ «нишон»га олади. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Роналдо ҳам «дубл»га эришиб, ўйиннинг дуринг билан якунланишини таъминлаган эди. Умуман олган Максим Еврокубокларда 73 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол киритган. Шунингдек у ЧЛнинг умумий тўпурарлари рейтингида кучли 100 ликдан жой эгаллаб келмоқда.

2. Марк Видука (Австралия) 17 ўйин – 4 гол (2 мавсум)
«Кроация»: 3 ўйин – 0 гол
«Лидс»: 14 ўйин – 4 гол
Австралия Осиё қитъасига кирмайди, бироқ ушбу мамлакат Футбол Федерацияси Осиё қитъасига кўчиб ўтгани боис ҳам Видукани ушбу рўйҳатга киритдик. Марк турнирдаги дебютини Хорватиянинг «Кроация» жамоасида нишонлайди. Хорватлар таркибида 3 та учрашувда иштирок этган. Видука учун энг омадли мавсум 2000/2001 йилги турнир бўлади. Марк дастлабки голини «Бешиктош» дарвозасига киритади. Иккинчи гуруҳ босқичининг 2-даврасида футболчи қаторасига 3 та ўйинда «Андерлехт», «Реал» ва «Лацио» дарвозаларини ишғол қилади. Ўша мавсумда «Лидс» турнирнинг ярим финалига қадар етиб броган ва испаниянинг «Валенсия» клубига имкониятни бой бериб, мусобақа биалн хайрлашганди. Австралиялик футболчи жамоасининг бундай катта натижа кўрсатишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган эди.

3. Парк Жи Сун (Жанубий Корея) 54 ўйин – 4 гол (9 мавсум)
«ПСВ»: 16 ўйин – 1 гол
«Манчестер Юнайтед»: 38 ўйин – 3 гол
Жанубий Кореялик футболчи Чемпионлар лигасида энг кўп майдонга тушган Осиёлик футболчидир. Парк 2004/2005 йилги мавсумда «ПСВ» билан турнирнинг ярим финалига қадар етиб келиб, катта шов-шув кўтарган эди. Парк ўшанда ярим финалнинг жавоб учрашувида «Милан» дарвозасини ишғол қилади. Эйндховенликлар фақатгина сафарда ўтказиб юборилган гол эвазига кўра финалга чиқа олишмаган эди. Жи Сун турнирдаги 2-голини ҳам ярим финал учрашувида киритган. 2008/2009 йили «Арсенал» дарвозасига тўп киритиб, бу сафар жамоасининг финалга йўл олишини таъминлайди. Кореялик футболчи мусобақадаги 3-голини кейинги мавсумда нимчорак финалда «Милан» клуби дарвозасига киритиб, жамоасининг чорак финалга чиқишига, 2010/2011 йилги турнирда «Челси» посбонини хафа қилиб «МЮ»нинг ярим финалга йўл олишига муносиб ҳиссасини қўшади. Парк 4 та голини ҳам гранд жамоалар дарвозасига киритган. Жи Сун Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган ва финалда тўп сурган ягона Осиёлик футболчидир.

4. Кейсуке Хонда (Япония) 11 ўйин – 3 гол (3 мавсум)
«ЦСКА»: 11 ўйин – 3 гол
Кейсуке мазкур рўйҳатда яқин орада 2-ўринга кўтарилиб олиш имкониятига эга. Япониялик иқтидорли ярим ҳимоячи «ЦСКА» таркибида 3 мавсумда ЧЛда иштирок этиб, 11 ўйинда 3 та гол киритишга муваффақ бўлади. Кейсукенинг илк голи 2010 йили нимчорак финалда «Севиля» дарвозасига киритилади. Ушбу гол Москваликларнинг ўз тарихларида илк бора чорак финалга чиқишларига замин яратади. Хонда 2 та голини ушбу мавумда «Виктория» ва «Бавария» жамоалари дарвозаларига киритади. Самурай лақабли футболчи айни пайтга келиб «Миалн» сафида ҳаракат қилмоқда ва ушбу жамоа билан яқин йилларда турнирда ғолиблик учун курашса ажаб эмас.

5. Али Даи (Эрон) 15 ўйин – 3 гол (2 мавсум)
«Бавария»: 4 ўйин – 0 гол
«Герта»: 11 ўйин – 3 гол
Осиё футболининг рамзларидан бири Эронлик Али Даи Чемпионлар лигасида 15 ўйинда 3 та голга муаллифлик қилади. Али турнирдаги илк мавсумини «Бавария» таркибида ўтказиб, 4 та учрашувда иштирок этади. Бироқ, унга гол киритиш насиб этмайди. Даи 3 та голини ҳам «Герта» сафида нишонлайди. 1999 йили «Челси»га 2 та, «Милан»га 1 та гол уради.

6. Сон Хён Мин (Жанубий Корея) 16 ўйин - 3 гол
«Баер»: 16 ўйин - 3 гол
Кореялик футболчи охирги 2 мавсум мобайнида Леверкузеннинг «Баер» жамоаси сафида Чемпионлар лигасида 16 та учрашувда майдонга тушди. Мин турнирдаги 3 та голини ҳам ўтган мавсумда киритди. Гуруҳ босқичида у «Бенфика» дарвозасини 1 марта нишонга олган бўлса, Санкт-Петербургда «Зенит»га иккита гол совға қилди. Сон шундай тарзда ҳаракат қилишда давом этса, ушбу мавсумдаёқ иккинчи ўринга чиқиб олиши мумкин.

Шуниндек Эронлик Мехди Мехдавикия ва Шунсуке Накамура, Австралиялик Скотт Макдоналд ва Иван Эргич, ҳамда ҳамюртимиз Владимир Маминовлар 2 тадан, Япониялик трио Дзюнити Инамото, Шинджи Кагава ва Ацуто Учида, Австралиялик Крейг Мурлар 1 мартадан Чемпионлар лигаси мусобақасида гол киритишган.

 

Юсупов Фурқат

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:56, 24.07.2015.
Ўқилди: 5574 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.