Кириш Регистрация
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома 3-1 Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Ўзбекистонлик 5 нафар боксчи Германиядаги халқаро турнир финалига чиқди

Баҳо:
+ | -

Германиянинг Галле шаҳридаги "Maritim Hotel" спорт мажмуасида давом этаётган бокс бўйича 42 халқаро анъанавий "кимёгарлар кубоги" турнирида ярим финал жанглари бўлиб ўтди. 

Мазкур жанглардан кейин ўзбекистонлик 5 нафар боксчи олтин медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлди. Икки нафар боксчимиз Исроил Мадримов ва Рустам Тўлаганов эса ушбу босқичда ўз юришларини тўхтатишди ва бронза медаллар билан тақдирланишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси ахборот хизмати хабар тарқатди.

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари иштирокидаги ярим финал жанглари

-49 кг. Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Дэвид Жагодзински (Польша) - 3 : 0
-52 кг. Аброржон Қодиров (Ўзбекистон) - Рони Библик (Германия) - 2 : 1
-56 кг. Муроджон Ахмадалиев (Ўзбекистон) - Омар Ел-Хаг (Германия) - 2 : 1
-60 кг. Бургут Ҳожибоев (Ўзбекистон) - Даемин Бае (Корея) - 3 : 0
-69 кг. Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Бамба Туншибат (Мўғулистон) -/+
-91 кг. Рустам Тўлаганов (Ўзбекистон) - Дмитро Лисови (Украина) - 1 : 2
+91 кг. Баходир Жалолов (Ўзбекистон) - Хвапоенг Сонг (Корея) - Техник нокаут.

Турнирнинг финал жанглари 24 июль кунига белгиланган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 18:45, 24.07.2015.
Ўқилди: 3892 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.