24 июль куни Тошкентда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказган "Насаф" дурангга имзо чекди – 1:1.
Учрашувнинг биринчи бўлимнинг 11-дақиқасида ғузорликларнинг тажрибали ҳимоячиси Асрор Алиқулов жарима тўпидан кейин ўйинда ҳисобни очган бўлса, бўлим ўрталарига келиб Кенжа Тўраев рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ўйинда мувозанатни тиклади.
Учрашувни жамоалар қуйидаги таркибда ўтказишди:
“Насаф”: Ўткир Юсупов, Мақсуд Каримов, Алишер Юсупов, Шароф Муҳиддинов, Азиз Ғаниев, Эркин Бойдуллаев, Акрам Баҳриддинов (Мирзамурод Жўрабоев, 60), Баҳром Абдураҳимов (Ғолиб Ғайбуллаев, 67), Дониёр Нарзуллаев (Илҳом Алижонов, 60), Кенжа Тўраев (Бобир Абдуҳолиқов, 42), Азамат Алланиязов (Ислом Рашидхонов, 46).
“Шўртан”: Элдор Тожибоев, Ботир Қораев, Дарко Станоевич, Асрор Алиқулов, Шерзод Шарипов, Суннат Мамадалиев, Суҳроб Бердиев, Акмал Холмуродов, Сарвар Жўраев , Игорь Таран, Зафар Полвонов.