Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Мухлис дарди – футбол дарди

Баҳо:
+ | -

Футболга қизиқадиган одам учун қаерда бўлишнинг фарқи йўқ экан, доимо янгилик қидириб юраркан. Шунинг учун ҳар ҳафта эринмай газета сотиб оламиз. Биз учун ҳаммаси қизиқ - қайси футболчи қанча пулга бошқа жамоага ўтди, ким кимга қизиқяпти, қандай шартнома таклиф қилган ва ҳоказо... Ҳаммасини вақтида билишни истаймиз. Аммо қурғур бундай хабарлар фақат Европа футболи ҳақида бўлади-да. Ўзбекистон футболи хусусида эса ҳеч ўқимаганмиз. Шунинг учун ҳам, «Интерфутбол» газетасида берилган «Илк қалдирғоч» мақоласини ўқиб, жуда хурсанд бўлдим. «Бунёдкор» клуби Сардор Рашидовни қанча пулга сотганини аниқ айтибди. Бўлар экан-ку, мана!

Тўғрисини айтсам, футбол фақат майдондаги ўйин эмас, шунақа хабарлар билан ҳам қизиқ. Биз бу ерда ўтириб олиб, Артуро Видалнинг қанча пул эвазига «Бавария»га ўтганини осонгина билиб олишимиз мумкин, аммо Элдор Шомуродов ва Отабек Шукуровнинг нархини билишда қийналамиз. Қачонгача яширамиз? Бунақада футболнинг кимга қизиғи қолади?

Яна бир нарсани ҳам айтиб қўйиш керак - «Спорт» телеканали мухлисларнинг талабларини тўлиқ бажаролмаяпти. Ҳаттоки, олий лига ўйинларини ҳам кўрсатиб беролмаса, бундай телеканалдан қандай фойда? Қачонгача фақат «Бун-ёдкор» ва «Пахтакор»даги ўйинларни томоша қилиш билан чекланамиз? «Локомотив» стадионидаги учрашувлар ҳам кайфиятга боғлиқ, хоҳласа кўрсатади, акс ҳолда, йўқ. Айтайлик, мен «Динамо»нинг сафардаги ўйинларини жонли тарзда кўришни истасам, фақат Тошкентга боришини кутишим керак. Бошқа вақт бунинг иложи йўқ.

Ушбу муаммолар қачонгача давом этишини айта оладиган киши бормикан? Қачон биз ҳам уйда бемалол ўтириб, ўйинларни томоша қиламиз? Ана, Россияда бир эмас, бир нечта каналдан футбол кўрсатилади, хоҳлаганингни кўрасан. Ўзимизда эса қараб қолганимиз шу «Спорт» канали, у ҳам ёлчитиб трансляция қилмайди. Ахир қизиқ ўйинларнинг ҳаммаси вилоятларда бўлади-ку. Яқинда бир жойда ўқиб қолдим, олий лиганинг биринчи даврасида «Нефт-чи» - «Насаф» ўйинига энг кўп мухлис кирибди (17143). «Бунёдкор»нинг барча уй ўйинларига эса 13354, «Локомотив» стадионига ҳаммаси бўлиб 15097 мухлис тушибди. Энди ўзингиз айтинг, қачонгача «Спорт» телеканали қизиқ ўйинлар қолиб, фақат пойтахтдан трансляция қилади? Бу гаплар ҳар бир мухлиснинг дарди бўлса керак. Мана шу дардга малҳам топсак, футболимиз дардини ҳам аритган бўлардик...

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:58, 26.07.2015.
Ўқилди: 4370 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5206]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3887]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3284]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2419]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2412]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2211]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2030]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2012]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1707]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1635]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик