Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Бобур Юлдашев: Иккинчи даврада асосий таркибдан ўрин олмоқчиман

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳозирда Олий лиганинг иккинчи даврасига Австрияда ҳозирлик кўрмоқда.

Мазкур йиғин доирасида “темирйўлчилар” бир қатор кучли жамоалар билан синов-назорат баҳсларида ҳам майдонга тушишяпти. Австрияда олиб борилаётган ушбу тайёргарлик йиғинининг қандай ўтаётганини билиш мақсадида “Локомотив” ҳимоячиси Бобур Юлдашев билан боғландик.

- Бобур, “Локо”нинг Австрияда олиб бораётган йиғини қандай кетмоқда?

- Жамоамиз иккинчи даврага кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўрмоқда. Йиғинимиз Австрияда олиб бориляпти. Мураббийларимиз ўтказаётган машғулотлар жуда қизиқарли тарзда кечяпти. Бу орқали секин-аста жисмоний ва руҳий тайёргарлигимизни маъромига етказиб оламиз. Қолаверса, бир нечта кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказилаётганини таъкидлашим лозим.

- Ўтказилаётган ўртоқлик учрашувлари борасида нима дея оласиз?

- Йиғин давомида 4 та ўйин ўтказишни режалаштиргандик. Мана 3 тасини ўтказиб бўлдик. Кўрсатган ўйинига кўра рақибларга баҳо берадиган бўлсам, жуда кучли ва яхши тайёргарликка эга жамоалар билан баҳс юритдик. Бундай учрашувлар хатоларимизни билиб олиш ва уларни кейин машғулотларда бартараф этиш учун ажойиб имкониятдир.

BOBUR_LOKO.jpg

- Нима деб ўйлайсиз, “Локомотив” иккинчи даврани барқарор ўтказа олармикан…

- Ҳа, албатта! Биз иккинчи даврани кўтаринки кайфиятда ўтказиш ниятидамиз. Шу боисдан ҳам давралар оралиғидаги йиғинда яхши ҳозирлик кўряпмиз. Мураббийларимиз ҳам бу борада биз билан жиддий ишлашмоқда. Насиб этса, иккинчи даврани бир текисда ўтказамиз ва якунда бош мақсадимиз – чемпионликни қўлга киритиб, жамоамиз ишқибозларини хурсанд қиламиз!

BOBUR_YULDASHEV.jpg

- Ўзингиз ҳам “Локомотив”нинг асосий таркибига киришга уринсангиз керак…

- Ҳа, шундай! Бор куч-ғайратимни ишга солган ҳолда иккинчи даврада асосий таркибдан ўрин олишга уринаман. Ҳозир ҳам машғулотларда қаттиқ ишлаяпман. Агар ўз устимда ишлашда давом этсам, мураббийларимиз имкон тақдим этишади. Мен эса ўша имкониятдан унумли фойдаланиб, уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

- Омад тилаймиз!

- Раҳмат!

Зоҳирбек Акрамхонов суҳбатлашди 

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:24, 27.07.2015.
Ўқилди: 3549 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7240]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3413]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3048]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2456]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2418]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2122]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2018]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1993]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1963]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.