Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Ўтхўр бўрилар

Баҳо:
+ | -

Бу мавсум воҳа жамоалари учун қанчалик омадли бошланган бўлса,  шунчалик омадсизлик билан биринчи давра якунланди.  Қашқадарёнинг 3 жамоасидан бирортаси кучли учликка кира олмади.  Сабаби нима? Маблағми? Шароитми? Ёки мухлислар. . . ?

“Маблағ! ” дейишга шошилманг дўстлар!  Бу клубларнинг молиявий аҳволлари ҳавас қиларли даражада эмасдир,  аммо жуда “ўлиб” ҳам қолмаган.  Нега дейсизми? Ҳомийлар маошларни вақтида бера олишмаётгандир,  аммо барибир беришаяпти-ку.

Ҳамма нарсага ҳомийни айбдор қилиб кўрсатадиган баъзи футболчи-ю мураббийларнинг ўзларидан хабарлари бормикан? Ўзлари кўрсатган ўйинларини ўзлари ҳам кўриб туришадими? Кечириб қўясиз!  Ҳеч ким пишмаган сомсани пулини олдиндан тўлашни истамайди.  Маош ҳам худди шундай,  натижа учун берилади.  Майдонда қуруқдадн қуруқ юрадиган футболчиларга маош сўрашни ким қўйибди.  Аввал ўйин сифати бўлсин,  кейин ойликка даъво қилинг.  Ҳомий томонидан берилаётган  маблағлар ҳамкасбим,  футболимиз фидоийси  Олим Толипов айтганларидек ер остидан газ билан чиқиб келаётгани  йўқ,  аксинча минглаб ҳодимларни тинимсиз меҳнатлари,  соғлиқлари,  керак бўлса ҳаётлари эвазига келади.  Сиз нима қилаяпсиз? Агар маошни вақтида олишни истасангиз майдонда югуринг!  Керак бўлса пул сизни топади.

Сайтимиз анчадан бери Ғузорнинг “Шўртан” клубини уйғотишга ҳаракат қилмоқда,  аммо ҳа деганда натижа бўлмаяпти.  Клубнинг рамзини билсангиз керак,  “оқ бўрилар”.  Авваллари бу ном “Шўртан”га жуда мос эди,  чунки жамоа ҳеч кимга осонликча таслим бўлмайдиган ҳақиқий йиртқич эди.  Лекин ҳозир ҳаммаси ўзгарди.  Бўрининг ўтхўрини кўрганмисиз? “Бундай бўри йўқ” дейишга шошилманг.  Бор!  Ўрмонда эмас,  Ғузорда.  Жамоа бу мавсумда шунчалик бўш ўйнаяптики унга бошқача ном топа олмадим.  Тўғрида дуч келган рақибга оғзидаги ошини олдириб қўядиган жамоани бошқа қандай аташ мумкин?

Мана ўша бўри:

buri

Карикатура муаллифи: Азамат Умаров

Биз ҳеч қачон ўз клубимиз устидан кулишни истамаганмиз,  истамаймиз ҳам.  Аммо Клуб раҳбариятини уйқудан уйғотишни истаймиз холос.  Илтимос йигитлар халқ учун ўйнанг! ! !

Азамат Умаров

Манба: voha.uz
Киритилди: 20:05, 28.07.2015.
Ўқилди: 5815 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.