Кириш Регистрация
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда 5-1 Штутгарт
27/11 22:45 Штурм 1-0 Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр

Винни Жонсдан қизиқарли иқтибослар. Шайтонлардан тортиб Роналдугача

Баҳо:
+ | -

1884-1999 йилларда Англиянинг бир қатор (жумладан, «Лидс» ва «Челси») клубларида ва Уэлс терма жамоасида ўйнаган Винни Жонсни кўпчилик таниса керак. У фаолиятини тугатиб, актёрликка ўтган ва бир қатор машҳур филмларда суратга тушган. Майдонда ўзининг жанговар характери ва қўпол ўйини билан ном қозонган футболчининг қизиқарли фикрлари билан танишишингиз мумкин.

- Биринчи бўлиб кимни урганман, биласизми? Туғилаётган вақтимда онамга доялик қилган ҳамширани урганман.

- Энг тез четлатиш? Менимча, пастки олтинчи тишим милки пилла бўлганда жағим шишиб кетганда тиш уздирганим бўлса керак. Дарвоқе, бу каьрерамдаги мен рози бўлган ягона четлатиш бўлди.

- Худо футболчиларнинг оёғини нега яратган, биласизми? Мен тепишим учун.

- Мен китоб ўқишни ёқтираман. Айниқса, буюк инсонларнинг биографиясини қизиқиш билан ўқийман. Ҳозир ўзимнинг биографиямни ўқияпман. Ажойиб китоб экан.

- Мен бир пайтлар қалбимни иблисга сотганман. Афсуски, шайтон ўшанда «Лидс»да менежер бўлиб ишларди.

- Айтишади-ку, агар биров сенинг чап юзингга урса, сен унинг ўнг юзини мажағлаб ташла. Ие, бунақа дейишмасди?

- Агар Криштиану бизнинг вақтимизда ўйнаганида, унга ҳали ўн ярд узоқдалигимдаёқ оғриқдан бақириб ётган бўларди.

- Мен зинҳор зўравонликни тарғиб қилмайман. Шунчаки, баъзиларнинг ўзи шундай қилишадики, менда бошқа йўл қолмайди.

- Мен ҳеч қачон футбол симуляторларини ўйнамайман. Бу менга жуда қимматга тушади. Жойстик фақат бир таймга етади, телевизор эса бир ярим таймда расво бўлади.

- Ўйин пайтида бировнинг оёғини тўп билан адаштириб юбориш жуда осон. Айниқса, ўша оёқ эгасининг башараси менга ёқмай турган бўлса…

- Шу ўйин пайтида докторлар югуриб майдонга чиқиб келишади-ку, шунинг ўрнига иккита чиройли қизлар чиқса бўлмайдими? Ишонинг, бу кўпроқ музлатган бўларди.

- Ҳа, мен номунофиқ худудда улғайганман. Бироқ, ҳамма мен ўсган худуддаги ва айнан мен тўп тепган футбол майдонини мувофиқ деб биларди.

- Ўйин олдинги кўрсатмалар чоғида мураббий ҳеч қачон менга тактика ёки схемаларни тушунтирмасди. У шунчаки рақиб футболчисининг фамилиясини айтиб қўярди.

- Мен истардимки, ҳақиқий эркаклар ниҳоят ётган жойларидан туриб, футбол майдонига қайтишса. Бу ўйинни ҳақиқий эркаклар жанггига айлантириш пайти келди. Акс ҳолда футболнинг эркаклиги қочиб кетиб, аёлга айланади.

- Менинг дўстим ва жамоадошим, келиб чиқиши нигериялик бўлган Жон Фашанга банан отишганида, мен у бананларни мухлисларга қайтариб отардим. Бу билан мен, агар Фашанни хафа қилишни исташса, аввал менга рўпара бўлишлари кераклигини уқтирардим.

- Янги «Бентли» сотволиб, оддий номерда юриш – бу нотўғри. Охиригача бориш керакда. Яхши машинага яхши номер карак., сенинг ўзингга хослигингни билдириб туриши керак. Мисол учун, менинг машинаманинг рақами 100 VJ, ўғлимнинг айтишича – 100 фоиз Винни Жонс дегани. Рафиқамники – 99 VJ

- Футбол асосциацияси мендан миннатдор бўлиши керак: трибуналардаги зўравонликни майдонга кўчирдим.

- Инсон доим ўз ўтмишини етаклаб хаёт кечиришга маҳкум.

Фурқат Юсупов тўплади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 20:41, 28.07.2015.
Ўқилди: 7178 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.