Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Олий лигамизнинг биринчи даврасининг омадсиз футболчилари

Баҳо:
+ | -

Олий лигамизнинг биринчи давра баҳслари ҳам поёнига етди. Айтиш керакки, ортда қолган ўйинларда бир-биридан қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди. Айниқса, юқори ўринлар учун курашадиган жамоалар ўртасидаги баҳслар анча қизиқарли ўтди. Шуни қўшимча қилиш керакки, мавсумнинг биринчи қисмини айрим футболчилар кўнгилдагидек ўтказа олишмади. Шу сабабли етакчи даражада бўлиб келган ўйинчилар заҳирада қолиб кетишганлигига ҳам гувоҳ бўлдик. Қуйида эътиборингингизга биринчи даврани омадсизлари хусусида сўз юритамиз.

Павел Бугало

Тажрибали дарвозабонни бу йил клубнинг заҳирасида бутунлай қолиб кетишини кўпчилик кутмаган бўлса ажабмас. Биринчи даврада дастлаб Акбар Тўраев асосий дарвозабон сифатида майдонга тушиб келди. Кейинчалик эса Мурод Зуҳуров биринчи планга чиқарилди. Натижада, Бугало доимгидек заҳирада қолиб кетди. айтиш керакки, Ўзбекистон Кубоги учун бўлган учрашувларда ҳам Пашанинг майдонга чиқмаганлигига гувоҳ бўлдик. Фақатгина, биринчи даврада «Навбаҳор» билан баҳсда Сергей Лушан дарвозабонга имконият тақдим қилди. Бироқ етарлича ўйнмаётганлиги сезилиб қолди шекилли, Санъат Шихов томонидан олисдан йўлланган зарбасини бартараф қила олмадим. Шундан кейин Бугало клубнинг заҳирасида қолиб кетяпти. Павел фаолиятини ҳали бери тугамоқчи эмас. Шуни ҳисобга олиб, дарвозабон иккинчи даврада бирорта ўртамиёна клуб сафига ўтса, асосий посбон бўлиши имконияти ошган бўларди. 

Достон Абдураҳмонов

Абдураҳмонов «Машъал»га келгунига қадар «Олмалиқ»нинг етакчи футболчиси эди. У клуб сардори вазифасини ҳам бажариб келарди. Ёш бўлишига қарамай, Игорь Анатолевичнинг ишончини оқлаганлиги сабабли, Абдураҳмоновдан мураббийнинг умиди катта эди. Мавсум бошида футболчи «Бунёдкор» билан шартнома тузди. Бироқ кейинчалик Достон «Бунёдкор» билан шартномани бекор қилди. Бунга унинг жароҳати ҳам туртки бўлди. Шундан сўнг футболчи «Машъал»га бориб қўшилди. Жароҳатидан сафга қайтгани сабабли, у асосан заҳирада қолиб кетди. Айрим учрашувларда умуман майдонга тушмади. Баъзида эса майдонга чиққан пайтларида кўнгилдагидек футбол кўрсата олмади. Хуллас, бу футболчи учун ҳам биринчи давра омадсиз келди. Эндиликда у “Динамо” клуби шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Кўрамиз, унинг самарқандликлар сафидаги ишлари қандай бўлади экан?

Анвар Бердиев

Бу ҳужумчи жорий мавсумда ҳам заҳирада қолиб кетяпти. «Бунёдкор»га келганидан бери ўзини кўрсата олганича йўқ. Асосан заҳирада қолмоқда. Ёки ёшлар жамоаси сафида тўп сурмоқда. Вақтида Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўлган Бердиевнинг ёшлар лигаси сафида ўйнаши бошқача бўлади экан. Футболчи ҳам фаолиятини тугатишни режалаштирмаган. Шунга қарамай, заҳирада ўтириш Бердиевдек футболчилар учун ярашмас экан. Анварга ҳам бир қатор таклифлар тушганига қарамай, у «Бунёдкор»ни тарк этмоқчи эмаслиги кўпчиликни диққатини ўзига қаратмоқда. Бир қарашда футболчи ўйнашдан кўра, заҳирада ўтириб, пул олишни танлагандек гуё. Тўғри, у аввалгидек тўпурарлик маҳоратини кўрсата олмаслиги мумкин. Шунга қарамай, баъзан голлар уриб, жамоасига фойдаси тегса, яхши бўларди. Мавсумнинг иккинчи қисмини футболчи “Андижон”да ўтказишга қарор қилди. Водийга қайтган Бердиевнинг голлари сони ошишига умид қилиб қоламиз.

Бобур Йўлдошев 

Ушбу ҳимоячи бир неча йиллардан буён «Локомотив»нинг асосий футболчиси сифатида тўп суриб келади. Йўлдошев ҳар қандай кучли рақобатда ҳам асосий даражага чиқиб келганлигини яхши биламиз. Миллий терма жамоа йиғинларидан ҳам таклиф олаётган ҳимоячининг жорий мавсумда бирданига заҳирада қолиб кетишини ҳеч ким кутмаганди. Асосан Бобур ёшлар лигаси баҳсиларда тўп суриб келди. Вадим Абрамов биринчи давранинг сўнгги учрашувларида унга имконият берди. Шунга қарамай, ҳимоячи кам майдонга тушди. Жамоада ўз ўрнини топа олмаётганлиги туфайли, уни кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Ҳозирда вазият қандай эканлигини маълум эмас. Йўлдошев айнан ўйнайдиган ёшга етиб бўлди. У кўпроқ ўйнаши ҳамда турли терма жамоаларда тўп суришга лойиқ даражага чиқиб бўлган. Қолаверса, кучли рақобатларда ҳам футболчи ютиб чиққан. Шунга қарамай, Вадим Карленович унга кам ионч билдирди. 

Санжар Қувватов
 
Иқтидорли дарвозабон Санжар Қувватовнинг бу йил кўрсатган ўйинлари умуман қониқарсиз бўлиб чиқди. Дарвозабон биринчи даврада атига 4та учрашувда майдонга тушди. Хусусан «Пахтакор» билан Тошкентда бўлган учрашувда Қувватов жуда қўпол тарда ўйин кўрсатди ва кутилмаган голларни олиб чиқди. Бунга қайсидир маънода етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда деса бўлади. Бугунги кунда муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков дарвозада Ботир Носировни қўймоқда. Носиров майдонга тушган учрашувларда ишончли тарзда ўйнамоқда ва асосий дарвозабон бўлишга муносиб эканлигини кўрсата олмоқда. Натижада, вақтида иқтидорли дея тан олинган посбон иккинчи даражага чиқиб қолди. Бир неча йил аввал клубнинг асосий кипери сифатида қаралган Қувватовнинг кам ўйнаётганли албатта кўпчиликни ҳайрон қолдираётганлиги табиий. 

Виктор Клишин

Ўтган мавсумда «Шўртан»ни кучлилар орасига қайтиши учун кўплаб голларни уриб, қуйи лига тўпурари бўла олган Виктор Клишин ҳозирча ўзини кўрсата олганича йўқ. Бир сўз билан айтганда, ҳужумчи биринчи даврада деярли кўринмади. Тўғри, Муҳтор Қурбонов Клишинга имконият тақдим қилди. Бироқ у гол уриш борасида мақтана олмади. Аввалги мавсумда биринчи лига баҳсларида футболчи истаанича тўп киритди. Лекин олий ва биринчи лига ўртасидаги фарқ борлигини кўрмаганлиги кўзга ташланиб қолди. Бугунги кунда ғузорликлар сафида Зафар Полвонов, Суҳроб Бердиев, Игорь Таран ва Виктор Клишин сингари ҳужумчилар тўп суришмоқда. Улар орасида қаҳрамонимиз кўпчилик кутган натижани бера олмаяпти. Балким, Клишин иккинчи даврага келиб голлар уришни бошлаб юборар. Бироқ биринчи даврани омадсизлари рўйҳатидан унга жой топилди. Зеро, қилган хатосидан фойдаланиб қолса ажабмас.

Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 18:22, 29.07.2015.
Ўқилди: 3978 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.