Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Дилшод Шарофутдинов: «Динамо»га қайтганимдан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

Давралар оралиғида Малайзиядан яна «Пахтакор» сафига қайтган Дилшод Шарофутдинов иккинчи давра бошланишидан олдин «Динамо» билан келишувга эришди. Самарқандлик футболчи шартнома имзолгач, клуб расмий сайтига қисқача интервью берди.

«Энг аввало, ўзим туғилиб ўсган шаҳрим клуби - «Динамо»га қайтганимдан хурсандман. Ушбу клубда футболчи сифатида тўп суриб вояга етдим, 2009 йилда эса «Динамо»ни тарк этиб «Пахтакор» сафида тўп сурдим, кейин эса Малайзия чемпионатида фаолият юритдим. Сўнгги етти йил давомидаги фаолиятимдан қониқдим дея оламан. Иккинчи давра олдидан «Пахтакор» сафида тайёргарлик кўраётганимда, «Динамо» жамоасидан таклиф олдим. Клуб раҳбарияти ва бош мураббий Баҳром Ҳакимов Самарқандга қайтишимни сўрашди ва мен рози бўлдим. Менга билдирилаётган ишончни оқлаш учун бор куч ва имкониятимни ишга соламан. Жамоа таркиби етарлича кучли футболчилардан ташкил топган. Иккинчи даврада ҳеч бир жамоага осон бўлмасада, мухлисларимизни қувонтириш учун интиламиз» - дейди Дилшод Шарофутдинов.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 12:01, 30.07.2015.
Ўқилди: 2908 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.