Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Европа Лигасининг 3-саралаш раундида “Краснодар” “Слован”ни, “Рубин” “Штурм”ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Россиянинг “Краснодар” футбол клуби Европа Лигасининг 3-саралаш раундида ўз майдонида Братиславанинг “Слован” клуби устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув “Кубань” стадионида бўлиб ўтди.

Словакиялик меҳмонлар дарвозасига биринчи тўп танаффусга ҳуштак чалиниши олдидан киритилди. Андреас Гранквист калласи билан дарвоза тўрини аниқ нишонга олди. Краснодарликлар 2-таймнинг 59-дақиқасида Павел Мамаев томонидан аниқ амалга оширилган 11-метрлик жаримадан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига келтирдилар. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ўйиннинг 68-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

Шу раунд доирасида Қозоннинг “Рубин” жамоаси меҳмонда Австриянинг “Штурм” жамоаси устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 14-дақиқасида Максим Канунников ҳисобни очди, 21-дақиқада мезбонлар Донис Афдияйнинг голи ҳисобига мувозанатни тенглаштирдилар. Қозонликлар 5 дақиқадан кейин яна олдинги чиқиб олдилар – Қўкдениз Қорадениз 11-метрлик жарима тўпини аниқ амалга оширди.

56-дақиқада қозонликлар дарвозабони Сергей Рижиков рақиб жамоа футболчиси Зимон Пизингернинг тўпини қайтара олмади ва ҳисоб яна тенглашди. Ўйиндаги ғалаба тўпини 62-дақиқада Игорь Портнягин киритди. 69-дақиқадан кейин мезбон жамоа 10 киши бўлиб ҳаракатланишига тўғри келди – Афдияй иккинчи сариқ карточка олгандан кейин ўйиндан четлатилди.

Жавоб учрашувлари 6 августда бўлиб ўтади.

Европа лигаси
Саралашнинг 3-раунди
Дастлабки ўйинлар
Краснодар – Слован 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 45 Гранквист, 2:0 – 59, пенальти Мамаев. 
Краснодар – Дикань, Сигурдссон, Гранквист, Енджейчик, Калешин, Газинский (Страннберг, 81), Мамаев (Аҳмедов, 68), Перейра, Смолов (Лаборде, 62), Вандерсон, Ари.
Слован – Муха, Котула, Гудак, Секулич, Салата, Гонсалес (Штефаник, 80), Подани, Милинкович, Виттек, Зрелак (Кубик, 73), Месарош (Оршула, 60).
Огоҳлантиришлар: Мамаев (56).

Штурм – Рубин 2:3 (1:2, 1:1)
Голлар: 1:0 – 14 Канунников, 1:1 – 21 Авдияй, 1:2 - 25 Карадениз (пенальти), 2:2 - 56 Пизингер, 2:3 - 61 Портнягин.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 07:15, 31.07.2015.
Ўқилди: 4205 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.