Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Рустам Абдуллаев: “Ўзим хоҳлаган футболчиларни қўлга киритишимиз жуда қийин”

Баҳо:
+ | -

Яқинда “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Рустам Абдуллаев “Футбол Экспресс” газетаси мухбири билан суҳбатда бўлди. Қуйида мана шу интервьюни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Қўқон-1912” клуби ҳам тузиб чиқилган режа асосида тайёргарлик кўришди. Бу жамоа биринчи даврада мухлисларини у қадар хурсанд қила олгани йўқ. Шу боис давралар оралиғида йўл қўйилган хатолар устида ишлаб, таркибни ҳам кучайтиришга ҳаракат қилдилар. Бу борада бош мураббий Рустам Абдуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Тайёргарлигимизни Красногорскда ўтказдик. У ерда “Навбаҳор” ва “Қизилқум”га қарши иккита ўйин ўтказдик. Ҳозирда Қўқонда машғулотларни олиб боряпмиз. Ҳаммаси режамиз асосида ўтди. Фақат айрим ўйинчиларимизда жароҳатлар бор. Иккинчи даврадан умидимиз катта. Бир қатор янги футболчиларни олдик, - дея гап бошлади, Абдуллаев.

- Янги қўшилган ўйинчилар ҳақида аниқроғ маълумот берсангиз?

- Бир нечта ўйинчи клубни тарк этди ва уларнинг ўрнига янгиларини олиб келганмиз. Лекин уларни асосий таркибда ўйнайди деб кафолат бермайман. Ҳаммаси ўзларига боғлиқ. “Сўғдиёна”дан Суҳроб Қобилов ва Илҳом Комилов, “Нефтчи”дан эса Ойбек Нурбоев ҳамда Отабек Ҳайдаров қўшилишган. Яна айрим ўйинчилар билан музокара олиб боряпмиз.

- Селекция ишларидан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Селекция ҳақида гапирадиган бўлсам, барибир ўзим хоҳлаган футболчиларни қўлга киритишимиз жуда қийин. Чунки бошқаларнинг ўз жамоалари билан шартномалари бор. Лекин таркибимизга келган ўйинчилардан қониқдим. Улар машғулотларда ўзини яхши томондан кўрсатишди. Жамоамиз ўйинига яхши қўшилиб кетишди.

- Яқинда қозоғистонлик Александр Киров келганди, аммо у тиббий кўрикдан ўта олмади...

- У ҳали ҳам сафимизни тарк этгани йўқ. Тўғри айни пайтда биз билан бирга эмас. Футболчи Тошкентда тиббий кўрикдан қайта ўтяпти. Чунки бу борада у билан айрим муаммолар юзага келганди.

- “Динамо”га қарши ўйин алоҳида қизиқишга сабаб бўляпти. Бу ўйиндан нимани кутяпсиз?

- Нимани кутаман? Фақат ғалабани кутаман. “Динамо”нинг ўйинларини кўришга имкониятим бўлмади. Улар Тошкентда шуғулланишди. Эшитдим, “Андижон”га 1:3 ҳисобида ютқазишибди. Илҳом Юнусов, Артём Филипосян, Дилшод Шарофутдинов сингари самарқандлик футболчилар “Динамо”га ўтишганини биламан. Ўйлайманки, Қўқонда янада қизиқарли ўйин бўлади.  

 ФИРДАВСХОН суҳбатлашди

“Футбол Экспресс” газетасидан олинди

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 09:50, 31.07.2015.
Ўқилди: 3452 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6155]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3160]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2740]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2289]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2272]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1823]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1784]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1756]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1738]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1716]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.