Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

“Челси” сотган энг қиммат футболчилар ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Челси” жамоаси нафақат қимматбаҳо футболчиларни сотиб олади, балки ўзи ҳам футболчиларни мўмайгина пулга сотиб юборади. Furkat.uz сайти “Аристократлар” сотиб юборган 10 та қимматбаҳо футболчи ҳақида тўхталиб ўтади.

10. Юрий Жирков
Қаерга: “Анжи”
Трансфер нархи: 15 млн.евро

Жирков “Челси” сафида ўзини у қадар ёрқин ўйинларини кўрсата олгани йўқ. Россиялик ярим ҳимоячи 2 йил давомида 48 та ўйин ўтказиб битта гол урди ва жамоа билан бирга 3 та совринга эга чиқди. 2011 йилда Сулаймон Каримовнинг машҳур “Анжи”си Юрийни 15 млн.евро эвазига ўз ватанига қайтарди.

9. Дамен Дафф
Қаерга: “Ньюкасл”
Трансфер нархи: 15,5 млн.евро

2003 йилда Абрамович ‘Челси”ни сотиб олгач “Блекберн” ярим ҳимоячи Дафф учун ўйлаб ўтирмай 25 млн.евро тўлади. Дамен Лондон клуби таркибида 3 мавсум тўп суриб 2 марта Англия чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. 2006 йилда клубда суперюлдузлар кўпайиб кетгач, Даффнинг кетиши ойдинлашди. “Ньюкасл” Ирландиялик ярим ҳимоячини 15,5 млн. эвазига ўз таркибига қўшиб олди.

8. Фелипе Луис
Қаерга: “Атлетико”
Трансфер нархи: 16 млн.евро

2014 йилда “Атлетико”дан 20 млн.евро эвазига харид қилинган футболчи Моуриньонинг ишончини оқлай олмади. Бразилиялик ҳимоячи мавсум мобайнида 26 та ўйинда иштирок этиб битта голга муаллифлик қилди. Фелипе ушбу ёзда яна ўзининг қадрдон жамоаси сафига қайтди. “Челси” унинг трансферидан 4 млн.евро зарар кўрди.

7. Туре Андре Фло
Қаерга: “Рейнжерс”
Трансфер нархи: 18 млн.евро

1998 йилда Норвегиянинг “Бранн” жамоасидан 450 минг еврога сотиб олинган Туре Андре Фло орадан 2 йил ўтиб 40 баробар қимматга Шотландиянинг ўша пайтдаги гегемони “Рейнжерс”га сотиб юборилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки ушбу трансфер “Челси” учун ХХ асрдаги энг омадлиларидан бири бўлди.

6. Кевин де Бруйне
Қаерга: “Волфсбург”
Трансфер нархи: 25 млн.евро

2012-йилда Белгиянинг “Генк” жамоасидан сотиб олинган ярим ҳимоячи 2 мавсум давомида “Генк” ва “Вердер” жамоаларида ижара асосида тўп сурди. Моуриньо Бруйненинг маҳоратига шубҳа билан қаради. Натижада “Аристократлар” ярим ҳимоячини “Волфсбург”га 25 млн.га пуллашди. Бу трансфер иккала клуб учун ҳам фойдали бўлди. “Челси” 17 млн.евро фойда кўрди, “Волфсбург” эса Бундеслигада мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлган футболчига эга бўлди.

5. Андре Шюррле
Қаерга: “Волфсбург”
Трансфер нархи: 32 млн.евро

“Волфсбург” Бруйнедан сўнг “Челси”нинг яна бир футболчисини харид қилди. “Аристократлар” захира ўриндиғида ўтириб қолган Шюррле учун немис клуби 32 млн.еврони аяб ўтирмади. Ўз ўрнида Абрамович ҳам Андрени ўз юртига қайтишига қаршилик қилмади. Шюррле “Волфсбург” ўйинига мослашиб кетди ва жамоасининг Бундеслига вице-чемпионлигини қўлга киритишига муносиб ҳисса қўшди.

4. Ромелу Лукаку
Қаерга: “Эвертон”
Трансфер нархи: 35 млн.евро

“Челси” 2011 йилда белгиялик 18 ёшли ҳужумчини 22 млн.га сотиб олди Шундан сўнг уни 2 мавсум “Вест Бромвич” ва “Эвертон” жамоаларига ижарага берди. Ромелу ижарадан қайтиб келгач ниҳоят “Челси” либосида майдонга туша бошлади. Бироқ ҳужумчи кутилган натижани бермади. 15 та ўйинда майдонга тушиб ўз ҳисобига бирорта ҳам гол ёздириб қўя олмади. Европа суперкубогидаги “хунари”дан сўнг эса Моуриньонинг “қора рўйҳатига” тушиб қолди. Натижада клуб уни сотиб юборишга қарор қилди. “Эвертон” эса 35 млн.еврони “кўклар” ҳисоб рақамига ўтказиб бериб, Лукакуни ўзиники қилди.

3. Арен Роббен
Қаерга: “Реал Мадрид”
Трансфер нархи: 36 млн.евро

2004 йилда “Челси” ПСВ ярим ҳимоячиси Роббенни 18 млн.еврога сотиб олди. Арен 3 мавсум давомида клуб таркибида 105 учрашувда 19 та гол киритди. Жамоаси билан биргаликда эса олтита турнирда олтин медалларга сазовор бўлди. Тезкор ҳужумкор ярим ҳимоячи “Реал” назарига тушди. “Қироллик клуби” голландиялик футболчи учун 36 млн.евро таклиф қилди. “Челси”ни эса бу нарха тўла қаноатлантирар эди. Шу тариқа “Аристократлар” унинг трансферидан 18 млн.евро фойда кўришди.

2. Хуан Мата
Қаерга: “Манчестер Юнайтед”
Трансфер нархи: 44 млн.евро

Мата “Челси”нинг “юраги” эди. Бироқ Моуриньо келдию ҳаммаси ўзгариб кетди. У энди шунчаки захира футболчиси эди. Ярим мавсум захирада ўтириб чарчаган испан 2014 йилнинг қишида “Манчестер Юнайтед”га ўтиб кетди. Албатта текинга эмас. “Қизил иблислар” Хуан учун 44 млн.евронинг бахридан кечишди. Мата “Челси” таркибида 135 ўйинда 33 та гол урган эди.

1. Давид Луиз
Қаерга: “ПСЖ”
Трансфер нархи: 50 млн.евро

Луиз ҳам Моуриньо “Челси”га қайтгунга қадар жамоанинг ассий ўйинчиларидан бири эди. Бироқ Давиднинг ҳимоядаги “қовун”лари кўпайиб кетгач, Жозе уни ҳам сотиб юборишга қарор қилди. ПСЖ бразилиялик учун 50 млн.евро тўлади ва уни футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айлантирди. Давид “Аристократлар” сафида 143 учрашувда майдонга тушиб 12 та голга муаллифлик қилганлигини ҳам эслатиб ўтиш жоиз.

Фурқат Юсупов
Манба:
Furkat.uz

Киритилди: 12:01, 01.08.2015.
Ўқилди: 7509 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.