Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Тожиев тезроқ сафга қайтмаса бўлмайди

Баҳо:
+ | -

Малайзияда нуфуз жиҳатдан иккинчи ўринда дея эътироф этиладиган премьер лига иштирокчиси “Т-Тим” сафида ҳамюртларимиз Фарҳод Тожиев ва Садриддин Абдуллаевлар тўп суришини биласиз.

Бугун Малайзия премьер лигасида 16-тур учрашувларига старт берилди. Бир неча дақиқа олдин “Жоҳор Дарул Таъзим 2” – “Т-Тим” қарама-қаршилиги ниҳоясига етди. Беллашувда ҳамюртларимизнинг жамоаси йирик 4:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

T-TEAM.jpg

Садриддин Абдуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади ва 67 дақиқа ўйнади. Жароҳатини даволаш билан банд бўлган Фарҳод Тожиев эса майдонга тушмади. 

T-TEAM_Sadriddin Abdullayev.jpg

Шу ўринда таъкидлашимиз жоизки, Фарҳод “Т-Тим”нинг асосий ҳужум қуроли эди ва ҳамюртимизнинг жароҳат олиши мазкур клуб олдинги чизиғида жиддий муаммони вужудга келтирди. Шу боисдан жамоа Фарҳод Тожиевнинг ўрнини билинтирмаслик учун хорватиялик Томислав Бушични сотиб олди. Бушич бугунги баҳсда дебют қилди ва жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. Бу кетишда Фарҳод Тожиев тезроқ тузалиб сафга қайтмаса бўлмайдиган кўринади… 

Tomislav Busic.jpg Томислав Бушич
FARHOD TADJIEV.jpg
Фарҳод Тожиев
Манба: sports.uz
Киритилди: 12:10, 01.08.2015.
Ўқилди: 4258 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.