Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада

Превью. “Локомотив” – “Металлург”

Баҳо:
+ | -

Кеча олий лиганинг иккинчи давра баҳсларига старт берилди. Кечаги кунда олтита ўйин бўлиб ўтди. Бугун эса 16-турнинг яна икки учрашуви ўтказилади. Олий лигада чемпионлик учун кураш олиб бораётган “Локомотив” ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилади. ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтадиган баҳс соат 19:30да бошланади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), Д. Сайлалов (Тошкент), Ф. Нарсафаров (Қарши)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

“Локомотив” ва “Металлург” олий лигада жами 21 бор тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Локомотив” 13 марта ғолиб бўлган. 5та ўйинда дуранг қайд этилган. “Металлург” эса 3та ўйинда зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Локо” томонида – 38:14. Ўзаро ўйинларда “Локомотив” 44 очко жамғарган бўлса, “Металлург” 14 очко йиққан.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси 5:1га тенг. Бекободликларда бу кўрсаткич 1:0 бўлиб турибди.

Биринчи даврада Бекободда ўтган баҳсда иккала жамоа ҳар қанча ҳаракат қилмасин, рақиб дарвозасига йўл топа олмаган – 0:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.09.2009 «Локомотив» – «Металлург» 1:0
04.06.2010 «Локомотив» – «Металлург» 1:0
21.09.2012 «Локомотив» – «Металлург» 5:1
12.04.2013 «Локомотив» – «Металлург» 2:1
15.08.2014 «Локомотив» – «Металлург» 5:1

Ўзаро ўйинлардаги факт: “Локомотив” Тошкентда тўққиз бор ғалаба қозонган. Фақат бир марта (2007 йил) дуранг қайд этилган. Ҳозирга қадар “Металлург” сафарда бу жамоани умуман мағлуб эта олмаган.

1-тур

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 14:14, 03.08.2015.
Ўқилди: 3128 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.