Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

fcmashal.uz: "Ким кимдан норози?"

Баҳо:
+ | -

Кеча Муборакда Олий лиганинг 16 туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда жангавор 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Кескин ва муросасиз ўтган учрашувдан сўнг наманганликлар мураббийлари ҳакамларга кескин эътирозлар билдирди. Ўйинни бошқариб борган Олимжон Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар бу ўйин учун назоратчидан ижобий баҳога муносиб кўрилди.

Аслини олганда нима учун "Навбаҳор" мураббийлари бош ҳакамдан норози бўлганлигини тушиниш қийин эди.

Биринчи вазият !

Учрашув 0:2 ҳисоби қайд этилаётган бир вақтда Зафар Тўраев тўпни ҳимоячилардан қочиб кетишга шай бўлиб турган Зоҳир Қўзибоевга етказиб берди. Қўзибоев ҳимоячидан орқада бўлишига қарамай тезлик билан тўп узатилгандан кейин ўтиб кетишни уддалади. Қўзибоев томонидан киритилган тўп эса кутилмаганда қанот ҳаками Набижон Рўзимов томонидан бекор қилинди. Бу вазиятда пастда тақдим этилган видеороликда жуда ҳам тиниқ кўриб ўтасиз. Қарангчи Қўзибоев икки метр ортда туриб қандай қилиб ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилган экан. Биринчи гол бекор қилинди. Қанот ҳакамининг бу қарорини бош ҳакам ҳам тасдиқлади. Вазиятни тахлил қилгандан кўра бир марта кўрган афзал.

Хўш ким кимдан норози ?

Иккинчи вазият !

Бу жуда оддий ҳолатда бўлди. Бурчакдан Аббос Омонов тўпни киритиб берди ва Файзиев боши билан уни дарвоза томон йўналтирди. Тўп дарвоза чизиғини ярим метрга яқин масофада кесиб ўтди ва ҳимоячи дарвоза ичидан тўпни чиқариб юборди. Қанот ҳаками гол бўлганини қайд этди ва майдон маркази томон ҳаракатланди. Бош ҳакам эса вазиятни кечроқ англагани боис дарвоза ичида қайтариб юборилган тўпдан сўнг қисқа ўйин давом этди. Қанот ҳаками эса аллақачон киритилган тўпни қайд этиб бўлган эди. Марказ томон йўналган қанот ҳакамини Ашурматов кескин босим билан бутун жамоа қуршовга олди. Бош ҳакам эса Ашурматовга захира ўриндиғидан чиқиб кетишни кўрсатди. Ўйиндан сўнг қайта-қайта кўрилган тахлилга кўра киритилган гол ҳақиқий деб топилди ва шунга муносиб қанот ҳакамига юқори баҳо қўйилди. Бу вазиятни ҳам сиз пастда берилга роликда кўришингиз мумкин.

Хўш ким кимдан норози ?

Учинчи вазият !

Иккинчи бўлимни тўла устунлик билан ўтказган "газчилар" 85 дақиқада Азиз Аҳмедовни ҳужумга ўтиш арафасида тўхтатиб қоида бузди. Аҳмедов эса рақибга нисбатан очиқ ҳолда оёғига зарба беришга интилди. Бу вазият учун эса иккинчи огоҳлантиришни олди. Бош мураббий Ашурматов қизил ўйинга таъсир ўтказди деган экан унда сиз бу вазиятни ҳам кўриб чиқинг. Аҳмедов билан бўлган вазиятни томоша қилинг ва у ҳақиқатдан ҳам бунга муносиб эдими ? Буни фақат холис мухлис айта олади.

Хўш ким кимдан норози ?

Тўртинчи вазият !

Жаҳонгир Жиямуродов томонидан киритилган голни видеосини сиз ҳам бир кўриб ўтинг. 90+4 дақиқада 2:2 ҳисобида турган ўйинда киритилган гол Андрей Сидиров томонидан бекор қилинди. Бу вазиятни ўзингиз кўринг ва баҳони беринг.

Хўш ким кимдан норози ?

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 19:07, 04.08.2015.
Ўқилди: 4807 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.