Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Нима учун клублар номлари алмашади?

Баҳо:
+ | -

Футболда жамоа номини ўзгартириш ҳолатлари ҳам учраб туради. Қуйида яқиндагина бошқа ном танлаган 7та клуб ҳақида сўз боради. Демак, танишамиз, таниқли футбол функционери Жижи Бекалининг пул тўлашдан бош тортгани оқибати, Анқара мэрининг дабдабали лойиҳаси, Кармело Энтони томонидан сотиб олинган «Пуэрто-Рико» ФК...

«Стяуа»       FCSB (Руминия)

Руминиянинг нақ 25 карра чемпиони футболчилари ўтган мавсумнинг бутун иккинчи ярмида майдонга ҳеч қандай рамзи йўқ сариқ рангли формада тушишди. Таблода эса «Стяуа»нинг 2та юлдузли асл рамзи ўрнида оддийгина «Мезбон» ёзуви порлаб турди. Фақат еврокубоклардагина жамоанинг анъанавий рамзидан фойдаланишига рухсат беришди, холос. Гап шундаки, ўтган йилнинг декабрь ойида мамлакат Олий суди Руминия Мудофаа вазирлигининг шикоятини ўринли, деб топди. Ҳарбийлар клуб хўжайини Жижи Бекалини 2004 йилдан буён «Стяуа» брендидан ноқонуний равишда фойдаланиб келганликда айблашди. 2013 йилдан қамоқ жазосини ўтай бошлаган Бекали бу масалани тинч йўл билан, яъни дўстона ҳал қилиши мумкин эди. Бунинг учун ҳарбийлар талабига мувофиқ,1 млн. евро тўласа кифоя қиларди. Бироқ қайсар Жижи ўз вакиллари орқали Мудофаа вазирлигига бир чақа ҳам бермаслигини очиқ-ойдин айтди. Хуллас, клуб хўжайини пул тўлашдан кўра, машҳур бренддан воз кечиб, янги жамоа тузишни маъқул билди. Аниқроғи, «Стяуа» Бухарест маркасига «тупуриб», клубга FCSB («Стяуа» Бухарест) номини берди. Табиийки, рамзни ҳам янгилади: 8 қиррали юлдуз ва қизил тусли хоч. Бироқ бу ечим ҳам можаросиз бўлмади. Зеро, янги логотип 2 йил олдин «Венера» клуби номига тасдиқланган рамзга жуда ўхшаш бўлиб чиқди. Шунга қарамай, «Стяуа» июль ойи бошида Руминия суперкубоги учун баҳсга Nike томонидан тайёрланган янги формада тушди, табиийки, унда янги логотип акс эттирилди. Айтиш жоиз, Руминия чемпиони аллақачон ЧЛ саралаш босқичига киришди. Хусусан, 2-раундда «Тренчич» (Слове­ния)ни мағлуб этиб, энди «Партизан» (Сербия) билан ўйнайдиган бўлди. Эътиборлиси, уни ҳозир ҳам «Стяуа», деб талқин этишяпти. Чунончи, FCSBнинг «тилга ўтириши» учун йиллар керак...

 

«Баямон»      «Пуэрто-Рико» ФК (Пуэрто-Рико)

Ўтган йили Баямон шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи шу номдаги клуб раҳбарияти Пуэрто-Рико миллий чемпионати «торлик» қилаётганини таъкидлаб, Шимолий Америка футбол лигаси (NASL)да қатнашиш учун ариза берди. Ушбу халқаро лига MLSдан кейинги даражада туради. Катта мақсадларга яраша, клуб номини ўзгартиришга қарор қилинди. Қисқаси, маркетинг масаласида жарангдорроқ кўринган «Пуэрто-Рико» ФК атамаси танланди. Ушбу ғоя MБA ва «Нью-Йорк Никс»нинг асли Пуэрто-риколик янги юлдузи Кармело Энтонига тегишли. Чунончи, у мазкур футбол клубининг соҳибига айланди. «Мен футболнинг ашаддий фанатиман. Бу спорт турининг юқори суръатларда ривожланаётганини кўриб турибман. Қисқаси, мақсадим - оролликларнинг катта футболдан баҳра олишларини таъминлаш», - деди яқинда Кубага ташриф буюрган истиқболли баскетболчи. Айтганча, у сафар чоғи фахрий меҳмон сифатида Гаванада «Нью-Йорк Космос» ва Куба терма жамоаси ўртасида уюштирилган ўйинни Пеле ҳамроҳлигида кузатди. «Пуэрто-Рико» ФКга келсак, у уй учрашувларини Баямондан 10 км. узоқликдаги Сан-Хуан шаҳарчасида ўтказади. Бу ердаги стадион яқиндагина капитал таъмирдан чиқарилди ва 12500 мухлисни сиғдиради. Жамоани Испаниянинг «Севилья»сида жисмоний тайёргарлик мураббийи сифатида ишлаган Аурелио Руис бошқармоқда. NASL старти 2016 йилнинг ёзига белгиланган. «Пуэрто-Рико» ФК сайтида ушбу санага қанча қолганини ой эмас, кун билан санаб боришяпти.

«Сарагоса-В»       «Депортиво Арагон»

1958 йили «Сарагоса» мухлислари «Депортиво Арагон» номи остида алоҳида жамоа тузишганди. Бироқ арагонликлар молиявий томондан қийинчиликларга учрашгани туфайли 1991 йилга келиб, мажбуран ушбу клуб тизимига қўшилиб, «Сарагоса-В» номини олишганди. Мана, орадан яна 24 йил ўтиб, клубнинг асл номи қайта тикланди. Тўғри, клуб инфратузилмасида бошқа ўзгаришлар йўқ. У ҳамон «Сарагоса»га бўйсинади. Қисқаси, таркибида «Сарагоса»нинг «асосий»сига тортмаган футболчилар (асосан ёшлар) тўп суришади.

«Мерида»      «Венадос» (Мексика)

Ўз вақтида майя цивилизацияси марказларидан бири ҳисобланган Юкатан штати гербида тилла тусли учар кийик тасвирланган. Шундан келиб чиқиб айтсак, 1989 йили ушбу штат таркибига кирувчи Мерида шаҳрида футбол клуби ташкил этиб, унга Venadas de Yucatan («Юкатан кийиги»), деб ном беришганида ажабланадиган томони йўқ. Бироқ бундай жарангдор ном клубга узоқ йиллар қандайдир катта ютуқларни қўлга киритишда ёрдам беролмади. Боз устига, клуб бир неча марта манзилини ўзгартирди. Қолаверса, бошқа жамоа билан бирлаштирилди ҳам. Хуллас, юкатанликлар охирги йилларда «Мерида» номи остида Мексика иккинчи дивизио­нида иштирок этишди. Жорий йил эса клуб тарихий номини тиклади - «Венадос».

«Анқараспор»      «Соманлиспор» (Туркия)

Анқара мэри Мелих Гекчек ғайратли ислоҳотчи сифатида ном қозонган. У 2009 йилиёқ «Анқараспор»нинг нуқул аутсайдерлар қаторида юришидан норози ҳолда, клубни ўз ўғли Аҳмет бошқарувидаги «Анқарагюжю» билан бирлаштиришни хоҳлаганди. Туркия футбол федерацияси эса қариндошлик алоқаларини пеш қилиб, «Анқараспор»ни дарҳол иккинчи дивизионга тушириб юборди. Клуб ниҳоят, жорий йилнинг май ойида яна юқори лигага қайтиш масаласини ҳал этди. Аслида Мелих Гекчек кўтарилишга ўтган йилиёқ тайёргарлик кўра бошлаганди. Дейлик, клубга янги ном берганди - «Османлиспор». Анқара мэри бу билан эндиликда ўз жамоаси Усмонийлар империяси каби кучли эканлигини билдирмоқчи, гўё. Айтганча, Гекчек худди Туркия президенти Тайип Эрдоган каби турли чўчитиш-ваҳима уйғотиш услубларидан кенг фойдаланади. Мисол учун, хорижий давлатлар раҳбарларини 16 нафар аскар қуршовида қабул қилади, Туркия тарихининг муайян даврини эслатувчи уст-бош кийиб юради. Ўз навбатида, «Османлиспор» стадиони собиқ турк ҳукумати байроқлари билан безатилган. Шунингдек, у ерда турк армиясининг ўтмишдаги машҳур бўлинмалари шарафига турли баннерлар осиб қўйилган. Клуб гимнини эса, ҳар бир ўйиндан олдин ҳарбий оркестр ижро этади.

«Инти Газ»      «Аякучо» (Перу)

1972 йили Сан-Луис шаҳрида «Олимпико» номи билан тузилган клуб яқинда ўз «исми»ни 7-марта (!) алмаштирди. Боз устига, бу вақтда клубнинг нафақат номи ўзгарди, балки манзили ҳам бир неча марта «силжиди». Дейлик, «тулкилар» (клуб лақаби) бир неча йил олдин Аякучо шаҳридан қўним топиб, ҳомий шарафига «Инти Газ» номини олгунларига қадар Уанте ва Лимада ҳам фаолият юритишган. Жорий ёз бошида эса клуб номини шаҳарникига мувофиқлаштириш мақсадида «Аякучо» атамаси танланди.

«Металлург Кузбасс»      «Новокузнецк» ФК (Россия)

Новокузнецк шарафини ҳимоя қилувчи клуб охирги 2 йилда ўз номини 3 марта алмаштирди. 2013 йили «Металлург» бирдан «Кузбасс»га айланганди, яна бир йил ўтиб, аввалги номи тикланди. Янги мавсум старти арафасида эса «Новокузнецк» номи юзага келди. Клуб раҳбариятининг баёнотига кўра, бундай беқарорлик қарздорлик мажбуриятларига боғлиқ экан...

 

Айтганча...

Мухлисларимиз яхши билишади, ўзбек футболида ҳам клуб номини ўзгартириш етарлича кузатилган. Мисол учун, айни пайт олий лигамизда иштирок этаётган клубларни олсак, мустақиллик йиллари улардан нақ 6тасининг номи ўзгарган:

 «Олмалиқ» (ОТМК)

 «Бунёдкор» («Қурувчи»)

«Динамо» («Динамо-Самарқанд», «Афросиёб»)

«Қўқон-1912» («Темирйўлчи»)

«Андижон» («Наврўз»)

«Бухоро» («Нурафшон»)

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 21:29, 04.08.2015.
Ўқилди: 6500 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.