Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Мавсум-2014/15. Энг гавжум стадионлар ТОП-10

Баҳо:
+ | -

Тез орада Европада 2015/16 йилги мавсум старт олади. Биз ўтган мавсум якунлари ҳақидаги қизиқарли материалларни сизнинг эътиборингига ҳавола этишда давом этамиз. Бу сафар 2014/15 йилги мавсумда Кучли бешлик чемпионатларида энг кўп томошабин ташриф буюрган 10 та стадион ҳақида билиб олишингиз мумкин.

10. “Штутгарт”
Стадион:
“Мерседес-Бенз Арена”
Сиғими: 60,449
Ўртача ташриф: 50,801
“Штутгарт” ўтган мавсумда Бундеслигада 18 та жамоа орасида 14-ўринни қўлга киритди. Шунга қарамай ушбу жамоанинг ҳар битта ўйинига 50 мингдан ошиқ мухлислар ташриф буюрди. Бу натижа Бундеслигадаги 5-кўрсаткич эканлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

9. “Марсель”
Стадион:
“Стад Велодрам”
Сиғими: 67,394
Ўртача ташриф: 52,917
Франция чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаган “Марсель” мухлислар ташрифи бўйича ўз чемпионатида етакчи бўлди. Мавсум давомида “Велодрам”га ҳар ўйинда ўртача 52 мингдан ортиқ мухлислар келиб жамоани қўллаб қувватлаб туришган.

8. “Гамбург”
Стадион:
“Имтеч Арена”
Сиғими: 57,000
Ўртача ташриф: 53,252
“Гамбург” Бундеслигада 16-ўринни банд этди. Бироқ бу клуб мухлислари ўз суюкли жамоаларини қўллаб қувватлашдан асло тўхташмади. “Имтеч Арена” ўйинларнинг 94 %ида мухлислар билан гавжум бўлди. Мана буни ҳақиқий садоқат десак муболаға деган сўз учун ўрин қолмас эди.

7. “Арсенал”
Стадион:
“Эмиратес”
Сиғими: 60,432
Ўртача ташриф: 59,992
Лондонда жойлашган “Эмиратес” стадиони Премьер лиганинг 19 та ўйинида 99 % тўлди. “Арсенал”нинг ҳар бир ўйинида мухлислар жамоанинг ҳақиқий 12-ўйинчисига айлана олишди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтган мавсумда “тўпчилар” анча мазмунли ўйин намоийиш этишди.

6. “Шальке 04”
Стадион:
“Велтинс Арена”
Сиғими: 61,973
Ўртача ташриф: 61,578
Гелзеркинхендаги “Велтинс Арена” сатдионида ўтган мавсумда бирорта ҳам бўш ўрин қолиб кетмади ҳисоб. Фоиз ҳисобида оладиган бўлсак 99,36 ни ташкил қилади. Афсуски “Шальке” садоқатли мухлислари ишончини оқлай олмади ва чемпионатни 6-ўрин билан тугатди.


5. “Бавария”
Стадион:
“Алянц Арена”
Сиғими: 75,000
Ўртача ташриф: 72,882
Мюнхенликлар Германияда қаторасига 3 мавсумдан буён чемпионликни бегона қилишмаяпти. Бироқ улар мухлислар борасида Европа уёқда турсин, ўз чемпионатларида ҳам биринчи бўла олишмайди. Бу ҳақда бироздан сўнг тўхталиб ўтамиз. “Алянц Арена” мавсум давомида 97 % тўлди.

4. “Реал Мадрид”
Стадион:
“Сантяго Бернабеу”
Сиғими: 85,454
Ўртача ташриф: 73,081
“Қироллик клуби” ўтган мавсумни бир текис ўтказа олмади. Шу боис ҳам мухлислар ташрифи ҳар ўйинда ўзгариб турди. “Реал”нинг ҳар битта ўйинига ўртача 73 мингдан ортиқ мухлис келган бўлса ҳам, бу унчалик юқори натижа эмас. Зеро “Сантяго Бернабеу” ўз бағрига 85 мингдан ортиқ томошабинни сиғдира олади.

3. “Манчестер Юнайтед”
Стадион:
“Олд Траффорд”
Сиғими: 75,635
Ўртача ташриф: 75,335
“Орзулар театри”да бўш ўринларга деярли кўзингиз тушмайди. “Қизил иблислар” мухлислари жамоалари мағлубиятга учраётган паллада ҳам суюклиларини ёлғизлатиб қўйишмайди. Ван Гал шогирдлари ўтган мавсумда 4-ўринни эгллашди, бироқ жамоа мухлислари Премьер лига чемпиони бўлишди!

2. “Барселона”
Стадион:
“Камп Ноу”
Сиғими: 99,354
Ўртача ташриф: 77,632
Деярли 100 минг мухлис учун аталган “Камп Ноу” ўтган мавсумда ўртача 78 % гина тўлди холос. Энрике шогирдлари “требл” қайд этишган бўлсалар ҳам томошабинлар стадионни тўлдира олишмади. Шунга қарамай “Камп Ноу” Ла Лигада энг кўп мухлислар ташрифи қайд этилган стадион бўлди.

1. “Боруссия” Дортмунд
Стадион:
“Сигнал идуна Парк”
Сиғими: 81,264
Ўртача ташриф: 80,463
Бу жамоа ўтган мавсумда ҳаттоки энг сўнгги поғонагача тушиб кетти. Лекин шунда ҳам клуб мухлислари ўз садоқатларини намойиш этиб, жамоаларини қўллаб қувватлашдан чарчашмади. “Боруссия” якунда еттинчи ўринни қўлга киритди. Бунда албатта мухлсиларнинг ҳам хиссаси бор. Ахир клубнинг ҳар бир уй ўйинда ушбу жамоани 80 мингдан ошиқ мухлислар қўллаб қувватлаб туришдида.

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 11:12, 05.08.2015.
Ўқилди: 6740 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4593]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4421]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2600]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2394]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2308]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1932]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1883]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1622]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1619]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1606]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик