Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

Даврон Файзиев: "Мағлубиятга мураббий жавоб беради"

Баҳо:
+ | -

“Сўғдиёна”-“Шўртан” (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди.


– Мен биринчи навбатда бугун стадионни тўлдириб ўтирган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Жамоамиз бугун кўрсатган ўйини учун узр сўрайман. Агар ўтган турдаги “Қизилқум” жамоаси билан бугунги ўйинни солиштирадиган бўлсак ер билан осмонча фарқа бор. Мен қўрққан нарса бугун содир бўлди. “Қизилқум” жамоаси устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин йигитларда ортиқча ишонч пайда бўлди ва мен буни рақибга нисбатан ҳурматсизлик деб биламан. “Шўртан” жамоаси бугун бизни маҳорат бобида енгди.

Гарчи мағлубиятга учраган бўлсакда, сўнгги сонияларгача кураш олиб бордик ва ортга қайтиш бўлмади. Биринчи бўлимда шогирдлари кўрсатмаларимни тўғри бажариб боришди. Иккинчи бўлимда эса, бунинг акси. Иккита стандарт вазият ва иккита гол. Бугунги ўйин қайси ҳатоларимиз устида иш олиб боришимизни кўрсатиб берди. Мағлубиятга мураббий жавоб беради. Балки ўйиндаги ўзгартиришларда ҳато қилгандирман. Футболда бир қоида бор: Ютган таркибга камдан кам ҳолатларда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Бундан кейинги ҳар бир ўйинда биз оҳирги ўйиндек майдонга тушамиз ва оҳиригача кураш олиб борамаиз. Ўйлайманки қилаётган меҳнатларимиз албатта ўз самарасини беради.

Манба: fcsogdiana.uz
Киритилди: 08:01, 09.08.2015.
Ўқилди: 2701 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.