Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Янги "Чемпион плюс" газетасини тарқатувчилардан сўранг!

Баҳо:
+ | -

Ҳурматли муштарийлар!

Uff.uz ва кейинчалик Stadion.uz сайтларида, илгари "Чемпион" ва "Стадион" газеталарида ишлаган сизга таниш спорт журналистлари ижодий жамоаси янги "Чемпион+" газетасини тайёрлашди.

Янги "Чемпион плюс" газетаси бугун, 13 август санаси билан чоп этилди ва деярли барча вилоятларнинг "матбуот тарқатувчи" дўконларига ва хусусий тарқатувчиларига жўнатилди.

Газета А4 форматда, 32 саҳифа ҳажмда, рангли саҳифалар билан чоп этилган.

Мақолалари газетадан ўрин олган муаллифлар ва уларнинг қораламалари сарлавҳалари ва парчалар келтириб, қисқача таништирамиз.

Кириш қисмини журналист Хайрулла Ҳамидов "Қайғуга шерик шодлик" мақоласи билан бошлаб берган. "Бу ижодкор йигитларнинг энг катта ютуғи — газета чиқаётган пайтда бирлаша олишлари эмас, балки газета чиқмаётган пайтда ҳам битта жамоа бўлиб тура олишгандир. Ҳа, айнан мана шу жиҳатни инсоний қадриятлар арзонлашган XXI асрнинг оғир кунларида топиш бироз мушкул", дейди муаллиф газета ижодкорлари ҳақида.

Сардор Юсупов томонидан тўпланган "Чемпион ўнталиги" хабарлар тўпламида ҳафтанинг энг муҳим хабарлари билан танишасиз.

Терма жамоа фаолиятига оида хабарлардан сўнг Бобур Акмаловнинг "Пахтакор-79" ҳақида ёзган "Улар энг зўрмиди?" хотирасига ўтасиз.

Мутлақо янги лойиҳаси — "Чемпион саволи"да "Агар МТЖ ЖЧ-2018 йўлида муваффақиятсизликка учраса ким айбдор бўлади?" дея ўртага ташланган саволга Хайрулла Ҳамидов, Бобур Акмалов ва Қаҳрамон Асланов ўз номзодларини кўрсатишган ва фикрларини далиллашган.

Интервьюлар қисмида "Локомотив" клуби вакиллари — бош директор ўринбосари Тўлабек Акромов, футболчилар икки Темур — Абдухолиқов ва Кападзенинг суҳбати олинган. "Мураббий ким бўлишидан қатъи назар, ўз шахсий муносабатларини терма жамоа ва Ватан шаънидан устун қўйиши нормал ҳолат эмас", — деган Темурхўжа.

Журналист Темур Аъзам "Бабаян ким?" мақоласида Самвел Бабаяннинг МТЖ бош мураббийлигигача босиб ўтган йўлига назар ташлаган.

Газетада ПФЛ 17-тур ўйинлари шарҳи ва натижалари, ўринбосарлар таркиби натижалари ва Биринчи лига иккинчи босқичи ўйинлари тақвими ҳам бор.

"Терма жамоаларимиз" рукнида Ёшлар, ўсмирлар ва ўсмир қизларимизнинг қатнашган/қатнашаётган турнирлари таништирилган.

Газетанинг марказий 16-17-рангли саҳифаларида ЖЧ-2018 ва Осиё кубоги-2019 қўшма саралаши қандай ўтказилиши инфографика воситасида тушунтириб берилган.

Қаҳрамон Асланов Англия премьер-лигасининг биринчи турини таҳлил қилиб берган. Тур қаҳрамонлари, цитатаси, фотоси албатта сизни бефарқ қолдирмайди.

Франция 1-лигаси таҳлили ва Бундеслига превьюси, шунингдек, УЕФА суперкубоги тафсилоти Шерзод Ражабов томонидан тайёрланган.

Россия премьер лигаси таҳлили Сардор Юсупов қаламига мансуб.

Қаҳрамон Асланов "Мозий чемпионлари" рукнининг илк сонида Геннадий Красницкий сиймосига мурожаат қилган.

Соҳиб Эгамов УЕФА президенти Мишель Платинининг Европа спорт уюшмалари журналисти саволлларига берган жавобларини ўзбекчага ўгирган. Платинининг фикрича, ҳозирча Европа чемпионлар лигасига етадиган мусобақа йўқ эмиш.

Журналист Фарҳод Норбўтаев марҳум футболчи Девид Ониянинг юртимиздаги фаолиятини ёритиб берган.

Газетамизда бундан буён журналист Аброр Қодиров ўз блоги билан доимий қатнашиб туради. Дастлабкисини ўқинг — сарлавҳаси "Узр, хўжайин!"

"Футбол ва..." рукнида футбол ичи ва футбол атрофидаги воқеалар, ҳодисалар, янгиликлар эътиборингизга ҳавола этилади.

"Чемпионлар Твиттерда!" Энди газетанинг ҳар сонида машҳур футбол юлдузлари, журналистлар ва албатта ўзбек футбол мухлисларининг "Твиттер" ижтимоий тармоғида билдирган "қаймоқ" фикрлари йиғиб, эътиборингизга ҳавола этиб турилади.

"Чемпион табассуми"да эса Рустам Сулаймоновдан "Ҳакам қасамёди" ҳажвияси, латифалар, Умар Мўманийдан карикатура, "Ҳафта афоризми" ва "Ҳафта иқтибоси" бериб борилади. Илк чиқиш чакки эмас.

Газетанинг сўнгги — 32-саҳифасида "Миш-мишми ё ҳақиқат?" доимий колонкаси, "Ўйнаб гапирсанг ҳам..." рукнида машҳурлардан иқтибослар ва уларга жавоблар бериб борилади. "Ҳа, дарвоқе..." рукнида газетани босмага имзолаш жараёнида ёзилган энг сўнгги фикрлар ва мақолалар бериб борилади. Дастлабкиси — Қаҳрамон Аслановдан...

Хуллас, азизлар, газетамизни роҳатланиб мутолаа қилинг!

Бизнингча, арзийди.

"Чемпион плюс" газетаси ижодий жамоаси.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:26, 13.08.2015.
Ўқилди: 10438 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.