“Атлетико” ҳужумчиси Фернандо Торрес Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин бўлган “Барселона” футболчиси Педро ҳақида фиклари билан ўртоқлашди.
“Англияда Педронинг ишлари юришиб кетишига ишонаман. Унда футболчида бўлиши керак бўлган барча сифатлар мавжуд, бекорга “Барселона”да кўп йилдан бери ўйнаб келаётгани йўқ.
Майдонда тиришқоқлик билан ишлайди, ҳимояда ҳам шерикларигна кўмаклашади, Педро Англияда муваффақият қозониши мумкин.
“Барселона”дан кетиш қийин, лекин мен мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаслик қандай жараён эканини жуда яхши тушунаман.
Ўзинг кўпроқ майдонда бўладиган жамоада ҳаракат қилган маъқул”, – дея Торрес сўзларидан иқтибос келтиради Daily Mirror га асосланиб Sports.ru.
Эслатиб ўтамиз, аввал Торрес АПЛда “Ливерпуль” ҳамда “Челси” клублари таркибида ўйнаган.