Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"Сўғдиёна" : Биз ҳалол футбол тарафдоримиз

Баҳо:
+ | -

"Сўғдиёна" клуби "Интерфутбол” газетаси ва UFF.uz сайтидаги мақолалар юзасидан ўз таҳлилини баён этди. Қуйида ушбу баёнот билан танишиб олишингиз мумкин.

Сўнгги йилларда юртимизда футболимиз ривожи йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ нафақат пойтахт, балким вилоятларда олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ўзбек футболининг маълум миқдорда бўлса-да олдинга силжишида сабабчи бўлмоқда. Ёшлар футболига берилаётган эътибор ҳам аста-секинлик билан ўз ўрнини топиб бормоқда.

Барчага маълумки, Жиззах футболи азалдан ўз мавқеи ва ўз ўрнига эга. Ўша совет давридаги биринчиликларда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган. Миллий чемпионатимиздаги сўнгги йиллардаги бироз омадсиз юришларни ҳисобга олмасак, "Сўғдиёна” Олий лигада ҳар қандай жамоага этарлича муаммо туғдира оладиган жамоалар сирасига кира олади. Жамоа сўнгги 2-3 йилда Даврон Файзиэв мураббийлиги остида уй ўйинларини "Зомин”, "Янгиер” стадионларида ўтказиб келаётганди. Жиззах шаҳридаги замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган стадион фойдаланишга топширилиши Жиззахлик мухлисларга ҳақиқий совға бўлди. Аҳир Жиззахликлар анчадан бери шаҳарда катта футболни ич-ичларидан соғиниб қолишганди. Жамоа раҳбарияти эса буни тушунган ҳолда "Сўғдиёна”нинг ўз мавқеини янада яхшилаш, терма жамоаларга муносиб футболчилар этиштириб бериш йўлида кеча-кундуз бир тану-жон бўлиб меҳнат қилишмоқда. Жамоада ушбу мавсумда биронта легионер футболчи йўқ. Бор эътибор маҳаллий ёш футболчиларга қаратилган. Айнан мана шу ёшлар мураббийнинг уларга бўлган ишончини жуда яхши англаган ҳолда майдонда бор кучлари билан ҳаракат қилишмоқда. Ҳар бир ўйин – жамоа учун сўнгги учрашувдек, бутун жамоа бор кучи билан машғулотларда қатнашиб, майдонда борини бериб ҳаракат қилмоқда. Жамоамиз кўрсатаётган ўйинларга яхшиси стадиондан учрашувларни жонли равишда кузатиб борганларнинг ўзи баҳо беришсин. Биз эса жамоа ҳақида баъзи ОАВ воситаларида чоп этилаётган асоссиз, халқни "Сўғдиёна” ҳақидаги фикрини салбий томонга ўзгартиришга ҳаракат қилинаётган мақолалар ҳақида тўхталмоқчимиз.

"Интерфутбол” газетасининг 07.08.2015 йилдаги сонида Зафар Қосимовнинг "Тош қачон тешилади?” мақоласига тўхталсак. "Сўғдиёна” Навоийда биринчи даврада ростдан ҳам 4:1 ҳисобидаги аянчли мағлубиятни қабул қилиб олганди. Жиззахдаги ўйинда ҳам шундай ҳисоб қайд этилди. Хўш, унда қайси жамоа биринчи даврада рақиб майдонида қандай ҳисобда мағлуб бўлган бўлса, ўз майдонида ўша рақиб устидан шундай ҳисобда ғалаба қозонса, демак бу ўйин келишилган ҳисобланадими? Демак жамоалар меҳмонда қандай ҳисоб қайд этилган бўлса, уйдаги ўйинда ўша ҳисоб қайд этилмаслиги учун ҳаракат қилишлари керакми? 2 август кунги "Сўғдиёна”-"Қизилқум” учрашувини стадиондан кузатганлар борми ўзи? Салкам 10 мингга яқин мухлис стадионда жонли кузатдику бу ўйинни. Учрашувдан кейин ўйин шарҳи жамоанинг расмий сайтига қўйилди. Мақола муаллифи учрашувни стадиондан кузатдимикан? Биз Зафар Қосимовни ўша ўйин куни медиа трибунада ҳам, учрашувдан кейинги матбуот анжуманида ҳам учратмадик. Биз бу борада "Интерфутбол” нашридан исбот ва асос талаб қиламиз. Агар исбот ва ва асос кўрсатиб берилмаса, Зафар Қосимов томонидан ёзилган мақола ҳалқда "Сўғдиёна” ҳақида нотўғри фикр уйғотиш мақсадида эканлиги аниқ ва равшан бўлади. "Сўғдиёна” ПФК "Қизилқум” билан бўлган ўйинниг тўлиқ видеотасвирини ҳам тақдим қилишга тайёр.

Навбатдаги мақола ҳақида тўҳталамиз. Бу сафарги уфф.уз сайтда 13 август куни Муҳаммад Вали муаллифлиги остидаги "Муҳит ичра бечораҳол мураббий” (ҳттп://www.уфф.уз/неwс/cомментс/узбек/181005) мақоласи. Бир қизиқ саволимиз бор уфф.уз сайти ходимларига: сайтга ким, ҳар қандай мақола берса бемалол қўйиладими? Ёки мақола сайтга қўйилишидан олдин ўқиб ҳар томонлама ўрганиб чиқиладими? Ҳар ҳолда журналист этикаси деган нарсалар бор. Ўша мақоладаги баъзи жумлаларга эътиборингизни қаратмоқчимиз:

«Водий дербиси»даги ижобий ёки салбий натижа учун ҳеч бир жамоани айблолмаймиз. Дерби ўз номи билан дерби. Фақат, «Навбаҳор»нинг Жиззахга сафари нурли бўлса, бас!

Бизни тўғри тушунинг: мазкур мулоҳазалар Наманган клубига мухлислик нуқтаи назаридан айтилмаяпти.” …

"агар «Навбаҳор» Жиззахда «Сўғдиёна»га ютқазса, бу учрашув барчада шубҳа уйғотиши муқаррар. Бу тўғрида аввалроқ ёзаётганимизнинг сабаби шуки, мухлислар мазкур жамоаларнинг ўтган мавсум иккинчи даврасидаги ўзаро ўйин­ларини ҳам унутишгани йўқ. ЙОДда тутайлик, Жиззахдаги 19-тур учрашуви миллий чемпионатимиз нуфузи учун муҳим саналади. Агар биз айтаётган ҳолат юзага келса, наинки, Бахтиёр Ашурматов ва унинг жамоаси, балки миллий чемпионатимизга нисбатан ҳам ишонч сўнади.”

Хўш, мақсад нима? "Сўғдиёна” ўз уйида "Навбаҳор”га ютказиб бериши керакми? Юта оладиган бўлса ҳам ютказсинми? Ўша ўйинда "Навбаҳор” ютса чемпионатимизда ўсиш бўладими? Муаллиф "Навбаҳор”нинг жонкуяр мухлиси эканлиги оддий ўқувчига ҳам маълум.

Сўзимиз сўнггида айтмоқчимизки, "Сўғдиёна” ПФК раҳбарияти ва барча аъзолари барча ОАВлари вакилларини ҳурмат қилган, ҳурмат қилади ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Жамоамиз ҳалол футбол тарафдори. Жамоа ўз шаънига нисбатан асоссиз ва исботи йўқ, халқни жамоа ҳақида нотуғри фикр уйғотишга етакловчи хабарларга ҳар доим қатъий кураш олиб боришга тайёр. Биз Жиззах футболи, Ўзбекистонимиз футболи ривожи йўлида боримизни беришга тайёрмиз. Биз юқорида қайд этиб ўтилган нашр ва сайтдан ҳамда унинг муаллифларидан жавоб кутиб қоламиз.

"Сўғдиёна” ПФК раҳбарияти, маъмурияти,
мураббийлар штаби ва футболчилари.

Манба: fcsogdiana.uz
Киритилди: 08:17, 15.08.2015.
Ўқилди: 5864 марта.
Фикрлар: 32 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.