Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Александр Хомяков: "Битта ғалабадан сўнг вазият ўзгаради"

Баҳо:
+ | -

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Металлург" (1: 1) учрашувидан сўнг матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги учрашувда бизни вазифамиз фаол ўйин кўрсатиб тезкор гол ўтказмаслик эди. Асосий вазифа биринчи бўлиб ҳисобни очишга қаратилди. Бахтга қарши ҳар иккиси ҳам амалга ошмади. Жамоамиз биринчи бўлиб гол ўтказмай ҳимоявий ўйин кўрсатишни уддалаши керак. Ўйин биз ўйлаган тарзда ўтмади. Рақиб ҳам ёмон ўйин кўрсатмади ва қарши ҳужумда унумли фойдаланди. Олдимизга қўйилган вазифа уддаланмади" , - дейди Александр Хомяков.

- Жамоанинг ўйинларига нимадир етишмаяпди деб ўйлайсизми ?

- Ўзимизни кучимизга бўлган ишонч етишмади. Бу тўсиқни йенгиб ўтиш бизга насиб этмаяпди.

- "Машъал" доимо сафардаги учрашувларда чиройли ва яхшироқ ўйин кўрсатади. Бу нима билан боғлиқ?

- Чунки биз сафарда ҳимоявий ўйин кўрсатамиз. Биринчи бўлимда рақибимиз ҳимоявий ўйин кўрсатди. Қарши ҳужумда чиройли ўйин кўрсатди. Бизда вазиятларни яратишда муаммолар бўлди. Иккинчи бўлимда ҳам рақибимиз ишонч билан ўйин кўрсатди ва ҳар икки жамоа очиқ футбол кўрсатди. Шундан сўнггина бизга ўйнаш учун имконият туғилди ва бир вазиятдан фойдаландик. Муаммолар жуда ҳам кўп. Футболчиларни психологик жиҳатдан ва ўзини кучига ишонмаслиги муаммо бўлмоқда. Битта ғалабадан сўнг бу вазият ўзгаради деб ўйлайман.

Яна бир бор мухлисларимиздан узр сўрайман. Озгина сабр қилишини сўраб қолар эдим. Йигитлар қўлидан келганича ҳаракат қилмоқда.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 22:26, 15.08.2015.
Ўқилди: 2599 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.