Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Рустам Абдуллаев: "Вазиятлардан фойдалана олмадик"

Баҳо:
+ | -

"Қўқон-1912" - "Насаф" (1:3) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида -иккинчи қисмида мезбонлар устози Рустам Абдуллаев иштирок этди.

- Ўйин қийин кечишини билардик. Ўйин анчагина қийин ўтди. Айбни ўзимиздан қидиришимиз керак. Кўплаб вазиятларда ҳимоячиларимиз хатоларга йўл қўйишди. “Насаф” эса ҳужумда жуда ажойиб ўйнади. Бизнинг футболчилар ҳам ҳужумлар ташкил этишда фаолроқ бўлишса – яхши бўларди. Ўйинни яхши бошладик, бизда иккита яхши вазият бўлди. Ўшанда гол урганимизда ўйин умуман бошқача бўлармиди?

Лекин бу футбол – футболда эса бу каби ҳодисалар тез-тез учраб туради. “Насаф”ни ғалаба билан табриклайман. Биз олий лига дебютантимиз, "Насаф" эса мамлакатимизнинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланади. Улар вазиятлардан фойдаланишди ва ғалаба қозонишди.

- Биринчи даврадаги ўйинда ҳам жамоангиз “Насаф”га қарши ўйинда ҳужумкор ўйнаб йирик мағлубиятга учраганди. Бугун 20-дақиқадан кейин яна ўша ҳолат такрорланди. Бу нима билан боғлиқ?

- Ўзим футболчилик давримда ҳужумчи бўлганим боис, ҳужумкор футболни ёқтираман. Шунинг учун шогирдларимга ҳам тез-тез олдинга ўтиб туришни айтаман. Мухлисларимиз ҳам биздан ҳужумкор ўйин кутишмоқда, буни биламиз.

- Бугунги ҳакамлик борасида нима дея оласиз?

- Ҳакамлар ҳақида гапиришни истамайман. Тўғри ўйин тугагач, ҳиссиётлар билан уларга бақириб юбордим. Бу ҳаммаси ҳиссиётлардан. Улардан узр сўрадим. Жамоам бугун имкон қадар ўйнади, аммо бу "Насаф"ни енгишга етарли эмас.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 22:01, 16.08.2015.
Ўқилди: 3664 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.