Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912"дан кучлироқ ўйин кутгандим"

Баҳо:
+ | -

"Қўқон-1912" - "Насаф" (1:3) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

- Бугун жамоамиз ўз даражасида ўйнади, шунинг ҳисобига ғалабага эришдик. Ҳисоб йирикроқ бўлиши мумкин эди. Биз 100 фоизлик имкониятлардан фойдалана олмадик.

- Бугунги ўйинда жамоа етакчиси Артур Геворкян негадир тўлиқ куч билан ўйнамагандек, унга шундай кўрсатма берилганмиди?

- Йўқ, ундай эмас. Бугун Артур Геворкян ўз даражасида ўйнади. Балки ўтган икки ўйиндан сўнг бироз чарчагандир, аммо унинг ҳаракатларига эътирозим йўқ. "Қўқон-1912"дан янада кучлироқ ўйин кутгандим. Сабаби бу жамоанинг "Пахтакор" билан ўйинини кўргандим, ўша баҳсда жамоа кучли ўйин кўрсатганди. Бугун эса майдон эгаларининг ўйини қовушмади.

- Азамат Алланиёзов жароҳатидан қайтгач, қисқа фурсат ичида олдинги формасини тиклаб олди, бунинг сири нимада?

- Бунинг сирли жойи йўқ. Азамат Алланиёзов жароҳат олишидан олдин ҳам голлар уради. У майдонга қайтиб тезда гол уришни бошлаб юборди. Унга имкон беришда давом этамиз.

- Бугунги ҳакамлар борасида нима дея оласиз?

- Улар ҳақида гапиришни истамайман. Ҳакамлар ишига баҳо берадиган одамлар бор?

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 22:16, 16.08.2015.
Ўқилди: 4231 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик