Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитой йиғинини якунлади

Баҳо:
+ | -

Темур Олимхўжаев бошқарувидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Хитойда ўтказган йиғинини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Ўсмирларимиз Хитойда дастлаб Мўғулистон U-16 терма жамоасига қарши учрашувда 12:0 ҳисобида зафар қучишди. Иккинчи беллашув Хитой U-17 терма жамоаси билан ўтказилиб, унда жамоамиз 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Хитой ушбу баҳсда бир ёш катта футболчилардан иборат терма жамоаси билан ҳаракат қилди. Шунингдек, Қирғизистонга қарши ўйинда Ўзбекистон U-16 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Хитойдаги йиғин ва кейинги режалар хусусида Олимхўжаев қуйидагича таъкидлади:

- Хитойдаги йиғин биз учун фойдали бўлди. Аксарият футболчилар ёзги дам олишдан қайтишгани сабабли жисмоний ҳолатларини яхшилаш устида ишладик. Мўғулистонни йирик ҳисобда мағлуб этдик. Хитойликлар шогирдларимдан каттароқ бўлишса-да, ўйин бўйича улардан деярли қолишмадик. Вазиятлардан фойданала олмаслик панд берди. Йиғин мобайнида хатоларимизни аниқлаб, тегишли хулосалар чиқардик. Навбатдаги йиғинларда шу жиҳатларга эътибор қаратамиз.

25 август куни Тошкентда йиғилиб, машғулотларни бошлаймиз. 31 август куни Қатарга йўл олиб, 2 ва 4 сентябрь кунлари Қатар ўсмирлар терма жамоасига қарши 2 назорат баҳсида майдонга тушамиз. Кейин эса Фаластинда ўтадиган саралаш баҳсларида иштирок этамиз. Ҳозирча тайёргарлигимиз режа асосида кетмоқда.

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 16-20 сентябрь кунлари Фаластинда ўтадиган саралаш беллашувларида Мальдив ороллари, Фаластин ва Яман термаларига қарши ўйнайди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:50, 19.08.2015.
Ўқилди: 3875 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.