Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Виктор Карпенко: “Тақдирим “Бунёдкор” билан боғланган”

Баҳо:
+ | -

Давралар оралиғида “Бунёдкор” таркибига тажрибали футболчи Виктор Карпенко қайтиб келди.

Мухлислар Карпенконинг “Бунёдкор” сафидаги ўйинларини яхши эслашади. Айнан у биринчи бўлиб “қалдирғочлар” таркибида 200дан зиёд расмий ўйин ўтказган футболчи бўлди.

Ҳозирги пайтда Карпенко ҳисобида 205та учрашув бор. Ундан 170тасини у асосий таркибда бошлаган. Виктор “Бунёдкор” либосида рақиблари дарвозасини 38 маротаба ишғол қилган. Бу борада у Анваржон Солиев ва Ривалдодан ортда қолмоқда холос. Карпенко ҳамон ишончли ва савияли футбол ўйнашда давом этмоқда.

Унинг “қалдирғочлар” оиласига қайтиши мухлисларда турли хил фикрларни келтириб чиқарди: кимдур тажрибали футболчининг “Бунёдкор”га қайтганидан хурсанд, баъзилар эса “фаҳрий” футболчининг ёш жамоага қайтишини яхши тушуниб етмади.

Томонлар бир-бирлари билан яна қандай тил топишди? Биз клуб рахбарияти, бош мураббий ва футболчининг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

Бахтиёр Бобоев, “Бунёдкор” ФК бош директори: Виктор Карпенко жамоамиз учун жуда кўп меҳнат қилган футболчилардан ҳисобланади. У жамоадошлари билан бир қанча совринларни қўлга киритган. Виктор футолчилик фаолиятини тугатиш арафасида. Катта футболдаги узоқ йиллик фаолияти мобайнида Карпенко бой тажрибага эга бўлган. Бундай улкан тажрибаси бор йигитларни жамоамизда ишлашини ва ўзбек футболи ривожи учун ўз ҳиссасини қўшишини истаймиз. Виктор Карпенко футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам жамоа учун хизмат қилишда давом этади.

Сергей Лушчан, бош мураббий: Виктор ҳали футболчи сифатида “Бунёдкор”га фойда келтиради. Биз у билан гаплашиб олдик. Уни вазиятга қараб, имкониятдан келиб чиқиб майдонга туширамиз. Карпенконинг тажрибаси юқори, ҳақиқий профессионал. Бундайлар машғулотлар давомида жамоадаги бошқа футболчиларнинг ўсиб улғайишида наъмуна бўлади.

Виктор Карпенко: “Бунёдкор” – мен учун қадрдон клуб. Бу ерда футболчи сифатида ажойиб йилларни ўтказганман. “Бунёдкор” билан бир неча бор чемпион бўлдик ва кубок соҳибига айландик, шунингдек Осиё Чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятли қатнашдик. Бир қанча афсонавий футболчилар билан бирга тўп тепдим. Бошқа жамоаларда ўйнаб юрган кезларимда ҳам “Бунёдкор”га бефарқ бўлмаганман. Жамоа ўйинларига келардим, рахбарлар ва футболчилар билан сухбатда бўлардим. Қадрдон клубимга қайтганимдан жуда-жуда хурсандман. “Бунёдкор”нинг мувафақиятлари учун қўлимдан келганича ҳисса қўшишга тайёрман.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 17:09, 19.08.2015.
Ўқилди: 3161 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.