"Реал" яримҳимоячиси Денис Черишев "Галатасарой" клуби билан учрашувда илиқ қабул учун жамоа мухлисларига миннатдорчилик билдирди.
"Сантьяго Бернабеу кубоги" мини-турнири доирасида кечган ушбу учрашувда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Мухлисларга раҳмат, улар бизни ажойиб тарзда кутиб олдилар! Ишлашда ва олдинга интилишда давом эттирамиз. Қўллаб-қуватлаш учун раҳмат", - деб ёзади Черишев Инстаграмда.